Кимдир яшар масрур, кимдадир алам,
Кимнидир кўзидан аримайди нам.
Кимнидир қисмати бевақт етимлик,
Хаёт шундай асли, доим бири кам.
Юракчаларида доим бир армон,
Қалбини титрар чеккан хар фиғон.
Етимни кўзини ёшлатма хаёт,
Уларга табассум айланг армуғон.
Етимга бахт тиланг, мурувват қилинг,
Уларнинг суянчи "аллохдир" билинг!
Етим йиғлаганда-йиғлайди осмон,
Сиз қалбин иситиб, офтоби бўлинг.
Анъом сурасида ёзилган оят,
Етимлар хақида қилган хидоят.
Ким-ки таом бериб, гар қилса эхсон,
Ваъда қилинаркан, махшарда жаннат.
Кўзлари боқади узоқдан гўё,
Хаёллари ширин ушалмас рўё.
Қисматлари аччиқ-қалблари ярим,
Етимлар кўзини ёшлатма дунё.
Улар ҳам яшасин хаётдан масрур.
Улардан ҳам кимдир туйишсин ғурур.
Кўзларидан асло томмасин кўз ёш,
Қувончга чўмилсин хаёти буткул.
Етимни йиғлатманг юпанчи бўлинг,
Қоқилса, йиқилса суянчи бўлинг.
Сизни кўрганида қувнасин кўзи,
Меҳр улашгувчи овунчи бўлинг.
Етимни кўзини ёшлатма хаёт,
Шодлик бер, қайғулар бўлсин унга ёт.
(Сабрия 20.11.2024.)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев