Бир жойга йиғилишга жуда шошиб кетаётгандим. Йўл юзида қўл кўтардим. Оппоқ “Ласетти” тўхтади. Пулини келишмасдан ҳам ўтириб олдим.
Йўлда кетарканмиз фикру - ҳаёлим мажлисга кечикмаслик. Бироз юргач радиодан эшитилаётган сокин мусиқа тинчлантира бошлади. Насиб қилган вақтда етиб бораманда.
Машина ичига разм сола бошладим. Дид билан безатилган, кўриниб турардики ҳайдовчи йигит унга қаттиқ эътибор беради. Кўзим олд ойнанинг бурчагига бириктирилган суратга тушди. Оппоқ рўмолдаги юзлари нурли онахон сурати эди...
- Онангизми? - чидолмай сўрадим.
- Ҳа - деди йигит.
- Узрку, ҳаётмилар…?
- Худога шукр, нега қизиқдиз…?
- Ўзим шундай, узр…
Бироз сукунатдан кейин йигитнинг ўзи гап бошлади:
- Биласизми, кўпчилик қизиқади нега суратни ёпиштирдинг деб.
- Икки сабаби бор...
- Бири, катта тезликни яхши кўраман. Машина кам йўлга тушиб қолсам оёғим беиҳтиёр газни босади, қаттиқроқ. Онамнинг суратларига кўзим тушгач эса тезликни камайтираман.
- Битта ўғилман, манга бир нарса бўлса онам ғамни кўтара олмайди деб қўрқаман.
- Унинг гапларида жон бор эди.
“Тўғри” дедимку ўйланиб қолдим - барча тез юрадиганлар шундай қилса бўларкан деб.
- Кечирасиз ука, иккинчи сабабини айтмадингиз? - деб сўрадим.
- Иккинчиси ва асосийси - онам доим кўз олдимда. Кўчадаги ишлар, ташвишлардан сиқилиб кетсам уларнинг юзларини кўриб барчасини орқага ташлайман.
- Онам суратини куни билан кўрсам ҳам қаттиқ соғинаман барибир. Уйга шошиламан. Пешонамдан ўпиб кутиб олишларини тасаввур қилсам ишларимни янаям тезроқ битиришга уринаман.
- Соғинсез тез - тез телефон ҳам қилиб турасизми?
- Албатта. Икики соатдан ортиқ овозларини эшитмасам ўзимни қўярга жой тополмайман.
- Яхши.
- Ичимда эса “Мақтанчоқ эканми, гўёки бошқалар онасини яхши кўрмайди” - деган ҳаёл келди. Ўйлай бошладим, у билан ўзимни беиҳтиёр солиштириб. Онамнинг расмлари йўқ ёнимда. Телефонимда папкалар ичида чанг босиб ётганини айтмаганда. Уйга ҳам бу йигитдек шошмайман. Телефонда эса...
- Шу пайт унга қўнғироқ бўлди. Мендан узр сўраб машинани четга олди. Узоқ гаплашгани йўқ, лекин шу қисқа вақт ичида “Онажон”, “Лаббай”, “Ҳўп бўлади” каби сўзларни ишлатар, жуда ҳушмуомила бўлиб гапирарди.
- Унга разм сола бошладим. Телефонда гаплашяптику ҳар сафар “Ҳўп бўлади” деганда эгилиб кетай деяпти, гўёки онаси қаршисида тургандек. Кўзларида эса қувончни кўрса бўларди. Ҳудди ёш болакай онасига талпингандаги қувончдек. Фарқи шунда эдики ёнимда ёш бола эмас, кап - катта йигит ўтирар эди.
- У болаликдаги ўша мехрни сақлаб қолган эди. Унга ҳавасим келарди. Агар бу йигитни онамлар кўрганларида эди - унинг онасига уларнинг ҳам ҳаваслари келиши аниқ эди. Ёки мендан қаттиқ ўксинардилар, шу йигитчалик эътиборли бўлмаганим учун.
- Негадир ичимдан бир аччиқ нарса тошиб кела бошлади. Овозим бўғилиб, ҳиқилдоғимга келиб тақалди. Манзилга қандай етиб борганимни билмайман. Мажлисга ҳам нинани устида ўтиргандек бўлдим. Тушлик пайти эса уйга шошдим, қўлимда онам севган гуллардан гулдаста. Уйга яқинлашганим сайин кайфиятим кўтарила бошлади. Мен жуда ҳурсанд эдим, онамни эса қанчалик севинишларини ўйлаб юзимда табассум билан эшик қўнғироғини чалдим.
- Ассалому алайкум онажон.
- Ваалейкум ассалом. Тинчликми, бу пайтда келмасдингку? - ҳавотир олиб сўрадилар.
- Орқамда яшириб турган гулдастани узатдим:
- Сизни жуда соғиниб кетдим!....
Онажонларимизни доим кафтингизда кўтариб юрсангиз ҳам кам!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1