____Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди.
У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган, ҳолдан тойган экан.
Шунда донишманд:
— Ўзингни бунча қийнамасанг, — дебди.
— Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман. Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.
— Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?
— Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...
— Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам унинг нималигини билмай ўтиб кетади. Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади, — деган экан...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев