Умр ўтар, сониялари йилларга етар,
Бу йилларнинг лаҳзасида сени соғиндим.
Ўша-ўша соғинганим туганмас соғинч.
Юрагимнинг ҳар зарбида сени соғиндим.
Ҳаётимда битта умид, сени кўрсайдим,
Қани бир бор овозингни тинглай олсайдим,
Ҳеч бўлмаса сен хақингда нома олсайдим,
Дарагингни бермас инсон, сени соғиндим..
Тақдирга тан бермоқликдан ўзга чора йўқ,
Аммо, умид яшайверар унга чора йўқ,
Висолингни худо берсин ўзга илоҳ йўқ,
Тушларимда кўрай майли, сени соғиндим.
Аллоҳимга етдимикан оҳу дардларим!
Бугун сендан хабар келди, тенгсиз дилбарим!
Шукроналар айтаябман, дарё ҳисларим.
Энди кўпроқ соғинябман, сени соғиндим!
Қўлимдаги суъратингга термулдим узоқ,
Қисмат бизга қўйган экан энг кучли тузоқ.
Кўзларингда ғамгинликнинг жавоби сўроқ,
Табассумсиз қолган лаблар... сени соғиндим.
Ғамларинга сабабчингман, мени кечиргин,
Бахт бергувчи туйғуларни қалбга кўчиргин.
Дардларингни жомга бўшат, менга ичиргин,
Дардсиз қолгин, дардинг бўлай, сени соғиндим.
(Аҳмади )
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9
Бор кимидир согиниб яшаймиз