Немис психотерапевти( келиб чиқиши Эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.
Инсоннинг ўз ички руҳий ахволидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига сингиб борар экан. Инсон физиологик органлари ишига бевосита таъсир қилувчи сўзлар-органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалик бақувват бўлманг, ўзингизга айтилган қуйидаги сўзлар саломатлигингизга путур етказади.
Баъзи пайтларда маълум қийинчиликлар ичига кириб бориб, ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз органларимизга буйруқ, команда бериш кўринишида бажариб, маълум аъзолар ишини изидан чиқарар экан.
1. Барчаси менинг бўйнимда — остеохондроз;
2. Барчаси жонимга тегди — ўсмалар;
3. Юрагимга қаттиқ олдим — юрак инфаркти;
4. Менга муаммолар бош оғриғи бўлди — мигрень;
5. Қонимни ичди — қон касалликлари;
6. Сабр косам тўлди —гипертония;
7. Эшитгим келмайди, ўчир — гаранглик;
8. Асабимни синама — депрессия;
9. Ҳаётимда қувонч йўқ — жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик;
10. Ўз-ўзини ейиш, бировларни ишини хазм қила олмаслик — яра касалликлари;
11. Ўлгудек чарчадим — урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.
Доимо саломат бўлишда ўзимизга, сўзлаётган сўзларимизга эхтиёткор бўлайлик. Зеро, дунёларни, инсон организмини сўзлар бошқаради!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев