Уч тоифа инсонлар бор Аллоҳ таоло улар билан гаплашмайди ва уларни гуноҳларини кечирмайди ва уларга аламли азоб бòлади.🔽
1⃣.Изор(иштон)ни осилтирувчи.
(Баъзилар буни кичик нарса санайди шу ҳам ишми деб лекин,ҳадисга қаралса Аллоҳ гаплашмайди,кечирмайди деябти.Аллоҳ сиздан юз ўгирса ким ёрдам беради сизга.Ҳатто намоз ўқисангиз ҳам,инфоқ эҳсон қилсангиз ҳам...
Уламолар бундай тоифадагилар билан гаплашмаганлар чунки ҳадисга ва суннатга амал йўқлиги учун у инсонда яхшилик кўишмаган яъни Аллоҳ таоло юз ўгирган кимсалардан деб зоҳиран суннатга амални кўришмаган.
Валлоҳу аълам....)
2⃣.Миннатчи
(Бирор бир сизга яхшилик ёки бир ҳолис ҳизматда бўлади лекин кетидан миннат қилади Аллоҳ таоло бу турдаги инсонлардан ҳам юз ўгирган экан лекин, биз учун эса арзимасдек ҳудди. Қалблар чиркинликларга мослашиб кеттими...огоҳ бўлайлик )
3⃣.Молини ёлғон қасам билан ўтказувчи.
(Валлоҳи, Таллоҳи, Биллаҳи дейди молини сизга мақтаб ва ундаги йўқ сифатлар билан сифатлаб ваҳоланки уни акси у ёлғон қасам ичган.Бу турдаги инсонларга ҳам шу жазо берилади...
Аллоҳдан қўрқайлик! Арзимас ўткинчи матоҳ деб ўзимизга жазони сотиб олмайлик)
🔹Муслим / 106🔹
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2