(Хазил)
Чолим хабар ёздилар "Кампир, ичкарига кир!"
Сенда зарур гапим бор, айтиб олайин ахир.
Неваралар олдида айтолмайман битта сўз
Ўзингга имлай десам телефондан олмайсан кўз.
Бинойидек ёнимда ўтирардинг илгари.
Чой ичиб, гаплашардик қўш кабутар сингари.
Ҳозир кўзинг телефонда, менла ишинг йўқ буткул.
Ҳее...ўша чиқарганнинг уйи ёниб бўлсин кул.
Бир нарсалар ўқийсан, бир нарсалар ёзасан.
Ҳой кампир, бу кетишда жинни бўлиб қоласан.
Чой қуй десам қўлимга узатасан бурда нон.
Дастурхонга фотиҳа ўқилмай қўлда телефон.
Мендан яшириш учун кодлар қўйиб олибсан.
Худди ёш қизлар каби зўр ғилофга солибсан.
Энди менмас, телефонинг сенга ҳамроҳ ва сирдош.
Билиб қўй, синдираман агар тугаса бардош".
"Додаси, ахир телефон янгиликларнинг кони.
Бўлар бўлмас хабарлар, ғийбатларнинг макони.
" "Хожи она" ""Шоу бизнес", номли зўр каналлар бор.
Ҳар хил ҳодисалардан дарҳол қилар хабардор.
"Озиш" деган каналга кириб тураман тез- тез.
Қилмасам ҳам биттасин ёзиб оламан парҳез.
Дода дер:- "Менку майли, ўғлинг келганда ишдан.
Аҳвол сўраш ўрнига бўшамайсан ёзишдан".
Эҳ чол, янгича мақол чиққан бизнинг замонда.
"Бола кўнгли онада, она кўнгли телефонда".
Ўзингизчи, баъзида жўнатиб турасиз хат.
"Кампир, хонамга киргин, бордир битта маслаҳат".
Мен ҳам жавоб ёзаман: "Додаси, вақт йўқ ҳозир.
Ютубда зўр кинони кўриб ётибман ахир".
"Хўп, кираман, битта шарт, менга қулоқ соласиз.
Менинг ёзган шеъримга бир нечта 👍 лайк босасиз.
Лайклар сендан айлансин, босаман нечта десанг.
Лекин фойдаси борми, қанчадир лайклар йиғсанг?
Фойдаси йўқку, лекин, кўрсам хурсанд бўламан.
Янги шеърлар ёзишга 👍 лайкдан илҳом оламан.
"Просмотр" , "Поделиться"ни санаб қўяман дарҳол.
"Подписчик"лар кўпайса йўқ мендан бахтли аёл.
"Покинуть" бўлганларнинг телефони ўчиб қолсин.
Каналга қўшилганлар юз минг сўм топиб олсин.
Кампир деманг, блогер бувижонман билсангиз.
Мен ҳақимда кўрасиз "Instagram"га кирсангиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1