Бир киши ҳикоя қилади:
Бир куни уйга келсам бувим ошхонада ширгуруч пишираётган эканлар. Бир қўлларида кафгир билан ширгуручни кавлаяптилар, иккинчи қўлларида эса тасбиҳ ўгиряптилар. Ошхонани эса, ажойиб бир ёқимли ис тўлдирган. Мен бувимдан: буви ширгурич пишиши учун қанча вақт кетади, деб сўрадим.
Бувим эса, менга табассум ила боқиб: минг марта ла илаҳа иллаллоҳ ёки икки минг марта алҳамдулиллоҳ деганда ширгуруч пишади, дедилар.
Субҳаналлоҳ, буни қаранг биз ҳар бир ишимизни вақт билан ўлчашга ўрганиб қолганмиз. Шунинг учун кўп ишларимизда барака бўлмайди. Аввалгилар эса, ҳар бир ишини зикр ва тасбиҳ билан ўлчаган. Шунинг учун уларнинг ҳар бир ишида барака бўлган.
Энди тасаввур қилинг, зикру тасбеҳ асносида пишган баракали таом уни истеъмол қилган кишига қандай таъсир қилар экан.
Бир киши шаҳардан ташқарида ишлайдиган биродаридан сўради: биродар ишингизга етиб боришингиз учун қанча вақт кетади? Биродари жавоб берди:
500 марта пайғамбаримизга салавот айтгунча ёки 500 марта Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ вала илаҳа Иллаллоҳу валлоҳу акбар деганда етиб бораман.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев