Шундайин мураккаб дунё бу ахир,
Тошбағир бўлсангиз оласиз жабр,
Ёлғизлик ёмон, ўйлангиз охир,
Сизу биздан қолар, бир чимдим меҳр.
Билмайман, не истар жаҳлда тиллар,
Озорда иғвода оғрийди диллар,
Яхшилик қилсангиз очилар йўллар,
Сизу биздан қолар, бир чимдим меҳр.
Охират амалин менга бир кўрсат,
Деган топилмас, келмас бу фурсат,
Ёмондан қочиб сиз олингиз «ибрат»,
Сизу биздан қолар, бир чимдим меҳр.
Жойнамоз босасиз, қиласиз туҳмат,
Ичасиз қиласиз ишрат, маишат,
Узоқдан кузатинг ўзингиз уят,
Сизу биздан қолар, бир чимдим меҳр.
Дилингиз оғритган бўлсам минг узр,
Оқибат йўқотманг, ўтябди умр,
Ризқимиз беряпти, Аллоҳга шукур,
Сизу биздан қолар, бир чимдим меҳр.
Ожиз бир бандамиз қиламиз гуноҳ,
Дуони қилайлик «авф» этгин, Аллоҳ,
Яхши инсонларга бўлайлик ҳамроҳ,
Сизу биздан қолар, бир чимдим меҳр.
💞DIYDOR_SHIRIN💞
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев