Предыдущая публикация
доим,
Бир-бирин десинлар қуёшим,ойим.
Дилдаги ўтинчим тингла Худойим,
Эркак ҳам,аёл ҳам ёлғиз қолмасин.
Майли соч оқарсин,киприк қошгача,
Айирма ҳеч йўғи тўқсон ёшгача.
Барибир покиза турмуш бошқача,
Эркак ҳам,аёл ҳам ёлғиз қолмасин.
Айрилиқ дилларга ғам-қайғу солар,
Меҳр ва оқибат буткул йўқолар.
Фарзандлар кўзлари жавдираб қолар.
Эркак ҳам,аёл ҳам ёлғиз қолмасин.
Эй,Аллоҳ,йўл кўрсат,қалбларимиз оч,
Яхшилик ,диёнат уруғини соч.
Эркаксан,аёлсан жоҳилликдан қоч,
Эркак ҳам,аёл ҳам ёлғиз қолмасин.
Ёлғизлик-қаритиб эрта сўлдирар,
Ёлғизлик- дилларни дардга тўлдирар.
Ёлғизлик-инсонни эрта ўлдирар.
Эркак ҳам,аёл ҳам ёлғиз қолмасин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев