Юзимга шапалоқ тортсин ҳар сўзинг.
Омадлар тўмсайиб юз бургани пайт,
Мен билан қола бил, майли бир ўзинг.
Мақтама, алқама, чимдим-чимдиб ол.
Хато кўчаларга кирсам, тўс йўлим.
Розиман, не қилсанг қилгин бемалол.
Бировнинг ҳаққига узатсам қўлим.
Қалбга ораласа кибрдек туйғу.
Эски чориғимни кўзимга кўрсат.
Берсанг мени қаро тупроққа бер-у,
Жаҳолат қўлига бермагин фақат.
Дардинг бўлса агар, ҳасратинг бўлса,
Қанча гапинг бўлса ёнимда гапир,
Қаршимда қилпанглаб, изимдан эса,
Гўштимни чайнаган етарли ахир.
Дўстим бўлсанг агар, хатойимни айт,
Ёлғон сўзлар бўлсанг, ёнимда юрма.
Туҳматдан тут каби тўкилганим пайт,
Менинг нодўстимга қўл бера кўрма.
Яхши кунларимга шерик камми, айт.
Уйим ёлғон ё рост меҳрга тўлди.
Бошимга иш тушиб, ҳамма кечган пайт,
Мени ёлғизлатиб қўймасанг бўлди!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1