бўлиб елгим
келди,
Ёнингизга бир ёр бўлиб
келгим келди.
Ҳануз менга муштоқмисиз,
билгим келди,
Ёлғиз сизни, ёлғизгинам,
кўргим келди.
Гулғунчалар ханда отиб
гулбоғларда,
Сўйладилар ишқдан ширин
титроқларда.
Муҳаббатнинг фаслида мен
фироқларда
Ёлғиз сизни, ёлғизгинам,
кўргим келди.
Гар қуш бўлсам ёнингизга
учармидим,
Кафтингизда сув тутсангиз
ичармидим.
Айтинг, сиздай меҳрибондан
кечармидим?!...
Ёлғиз сизни, ёлғизгинам,
кўргим келди.
Ҳижрон деган сўқмоқларга
йўлим тушди,
Кўравериб бу дунёни ҳушим
учди.
Шу кўзларим бугун сизни
соғинишди –
Ёлғиз сизни, ёлғизгинам,
кўргим келди.
Кўриб кўзим тўймаса ҳам
ҳуснингизга,
Жон сўзини қўшар эдим
исмингизга.
Сингиб кетсам эди жону-
жисмингизга!
Ёлғиз сизни, ёлғизгинам,
кўргим келди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев