Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилдилар:
.
«Мен узрли (ҳайз) ҳолатда (сув) ичдим, сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатдим. У зот менинг оғзим теккан жойга оғзларини қўйиб ичдилар.
.
Мен узрли (ҳайз) ҳолимда суяк ғажидим - да сўнг, уни Росулуллоҳга узатдим, у зот мен оғзимни қўйган жойга оғзларини қўйдилар»
( Муслим ривояти)
.
🥀 Бахт... муҳаббат... маваддат ... кошонада эмас.
.
🥀 Ёки энг нодир тақинчоғу олмосларда эмас...
.
🥀 Ё энг қиммат ресторанларда емак ейишда эмас...
.
🌷 Бахт - муҳаббат, бир идишнинг четидаги икки лаб изи - ю...
.
🌹 Бир луқма икки бахтиёр инсонда демак!
Улашинг! Фойдалар
▪️ Ҳадисни бироз шарҳлаймиз: Хотини романтик бўлишини хохлаган эркаклар уни шундай қилиб тарбиялаши керак. Ойша онамиз сув ичаётганларида Пайғамбаримиз алайҳиссалом у кишини ичишларига диққат қилиб термулдилар. Ойша онамиз нимага қараяптилар экан деб ажабланиб, сувни эрларига бериб қараб турдилар. Пайғамбар алайҳиссалом идишни олиб айни Оиша онамиз оғизларини қўйган ерларига лабларини қўйиб сув ичдилар. Албатта Оиша онамиз бундан ниҳоятда хурсанд бўлдилар. Диққат қилса Романтика биринчи эркак яъни Муҳаммад алайҳиссалом тарафидан содир бўлаяпти. Бизни замонни кўпчилик эркаклари ҳозирги аёлларда ҳис - туйғу деган нарса қолмаган деб хотинидан шикоят қилади. Аслида айб эркакнинг ўзида. Эркак хотинини тарбия қилиб ўргатсин, кейин хотини унга жавоб қайтаради. Агарчи ёши катта бўлса ҳам оиласидан романтика чиқиб кетишига йўл қўймасин. Пайғамбар алайҳиссалом олтмишни қоралаганларида ҳам оиладарида муҳаббат бор эди.
₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸₸
🗡 АМИР ТЕМУР
- Саркарда Амир Темур кофирлар билан жанг қилиб ислом ерларини кенгайтириб юрганида Рус чегараларига етиб келади. Руслар бу улкан қўшинни кўриб қўрқганидан ўзларини элчиларини Амир Темурга жўнатишди.
- Элчи: Биз билан урушманг. Сизларга солиқ (жизя) тўлашга тайёрмиз деб илтимос қилади.
- Амир Темур элчига жавоб беришдан олдин ўзини жосусларини Русларни ичидаги ҳолатни ўрганиш учун жўнатади. Амир Темур жанг қилиб Россияни куфр, ширкдан тозалаб, пок ислом диёрига айлантирмоқчи эди. Амир Темурнинг жосуслари бир муддатдан кейин қайтиб келишди.
- Жосуслар Амирга: Бу Рус миллати роса ифлос экан, бир уйда ити, мушуги, товуғи эчкиси билан бирга ўтиради, улар билан аралашиб таом ейди деб улар ҳақида кўрганларини айтиб беришди.
- Шунда Амир Темур бу хабардан хавотирга тушиб Русларни ерига ҳеч ким кирмасин, солиқ (жизя)ни олиб қайтамиз, бу миллатга аралашиб аскарларимни ахлоқи бузилиб кетишига йўл қўймайман деб Руслардан солиқни олиб қайтиб кетган экан.
( Санади Валлоҳу алам)
- Бузуқ муҳитга яшаган инсон ўша муҳитдан таъсирланиб бузилиши жуда осондир. Шунинг учун муслим бузуқ инсонлар ичида яшашдан қочиши керак.
http://www.youtube.com/watch?v=fKOsChwCs0Q&list=RDwuw2ED1edw4
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев