Саволлари чалкашиб қолар,
Жавобларни далилсиз олар,
Қалбингизга ғулғула солар
Интернетни “устоз” билганлар.
Токчаларда чанг босди китоб,
Фойда бермас минг қилсанг хитоб,
Жамиятда айлади шитоб
Интернетни “устоз” билганлар.
Фатволарнинг исботи йўқдир,
Юрагингга қадалган ўқдир,
Ҳақ ўрнига саробга тўқдир
Интернетни “устоз” билганлар.
Бир саволга минг битта жавоб,
Хатолар кўп, тўғриси камёб,
Англаб бўлмас гуноҳми, савоб
Интернетни “устоз” билганлар.
Устозини билмайди улар,
Ҳурматини қилмайди улар,
Жойларидан жилмайди улар
Интернетни “устоз” билганлар.
Олимларнинг бошлари сарак,
Бу нимадан бермоқда дарак?
Манбаларга қайтмоқлик керак,
Интернетни “устоз” билганлар.
Ўзбекистон – тинчлик диёри,
Баркамоллик – халқим шиори,
Ҳар нарсанинг бордир меъёри,
Интернетни “устоз” билганлар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев