Йиғи сабабини сўраганида, хотин:
- Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, - деди.
Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, хотини бегона эркак қўйнида ётган эди.
Эр ҳеч нарсага эътибор бермасдан барча нарсаларни йиғиштирди да, ўша шаҳарни тарк қилди. Йўл юриб, узоқ бир шаҳарга етиб келди. Қараса одамлар подшоҳ қасри олдида тўпланиб туришган экан. Улардан тўпланишгани сабабини сўради. Одамлар:
- Подшоҳнинг хазинаси ўғирланди, - деб айтишди.
Шу аснода оёқлари учида эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган қарияни кўриб қолди.
- Бу ким? - деб сўраган эди, одамлар:
- Чумолиларни босиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан хавфсираб, оёқлари учида юрадиган қария, - деб айтишди.
У киши:
- Аллоҳга қасам, бу қария ўғридир, сизлар мени подшоҳга олиб боринглар, -деди.
Подшоҳга олиб боришгач унга:
- Хазинангизни ўмарган аниқ бу қариядир. Агар айтганим тўғри чиқмаса, калламни танамдан жудо қилаверинг, - деди.
Шундан кейин аскарлар қарияни олиб келишди. Текширувлар оқибатида қария ўғри эканини тан олди.
Подшоҳ:
- Бу қарияни ўғри эканини қаердан билдинг?- деб сўраган эди, у киши:
- Эҳтиёткорлик ва фазилатли сўзлар ҳаддан ошиб кетса, билингки, унинг ортида қандайдир жиноят яширинган бўлади, - деб жавоб берди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев