Дўстлик ҳақида жуда кўплаб чиройли сўзлар, чиройли ривоятлар мавжуд...
Лекин ҳеч бири Аллоҳ йўлидаги ДЎСТЛИКга тенг кела оладими..?
... ДЎСТЛИК -> нима у..?
... Дўстлик бу -> кибор саҳоба бўлган Абу Бакр ва қул бўлган Билол рлзиаллоҳу анҳулардир...
Дунёда ҳеч қандай "ТУЗУМ" ҳожа ва қулни дўст қилган эмас... Фақат Аллоҳ йўлидаги дўстлик шунга қодир бўла олади...
... Дўстлик бу -> жон чиқиш азобини тотаётган, жанг майдонида бир қултум СУВГА ЗОР бўлиб бродарини ўйлаган Ҳорис, Айёш ва Икрима розияллоҳу анҳулардир...
Тирикликда ниманидир туҳфа қиларсиз, аммо ўлим бўғзига келганда бир қултум сувдан ўзга ҳожати бўлмай туриб биродарига илинишдан кўра ОЛИЙ ДЎСТЛИК борми жаҳонда..?
... Дўстлик бу -> Абдураҳмон ибн Авф рлзиаллоҳу анҳуга қарата:
~ "Эй ука, мен Мадинадаги энг бой одамман. икки боғим бор, икки ҳотиним бор. Боғимни бориб кўр, сенга ёқган биттасини берай. Ҳотинимни талоқ қилай, иддаси чиқгач унга уйлан.." деган Саъд ибн робеъ розиаллоҳу анҳудир...
Дўстлик, иймон, Аллоҳ учун яхши кўриш сифатларини тотиб кўрмагунимча ~ "Инсон қандай қилиб ўз хотинидан дўстини деб кечиши мумкин.." дердим...
Билдимки дўстлик - бу СЕВГИ экан...
У шу қадар кучлик севгики ҳатто аёлингдан ҳам кўпроқ севар экансан.
... Дўстлик бу -> биродари қарз сўраб келганда, унинг ҳожатини чиқариб, дод деб йиғлаган, йиғлаш сабабини сўрашганида:
~ "Муҳтож бўлиб, остонамга келгунига қадар ҳолидан беҳабар қолганимга йиғлаяпман.." деган экан.
... Дўстлик бу -> Абу Дардо розиаллоҳу анҳунинг исломга кириши учун болта билан бутини синдириб, мушрик бўлган дўстига ЖАННАТни илинган Ибн Рабоҳа розиаллоҳу анҳудир...
Биз арзимаган хатолар туфайлик неча йиллик қадрдон, қибладош дўстларимиздан кечиб кетаётганда, дўсти токи Жаннат йўлига кирмагунига қадар, ҳотиржам тортмаган Ибн Рабоҳани нақадар буюк зот бўлганини эслайман..
... Дўстлик бу -> бизга кўрмасдан туриб, (ижтимоий тармоқдаги каби) севишни ўргатган Увайс Қаронийдир...
... Дўстлик бу -> "Дўстим ортимдан юринг.." деса, "ҚАЕРГА..?" деб, сўрамаган зотлардир...
... Дўстлик бу -> муҳтож бўла туриб дўстининг ҚАРЗИни тўлаган, дўстининг ташвиши билан туни билан уҳлай олмай, эрталаб дўстининг эшигин қоқган зотлардир...
... Дўстлик бу -> "Дўстинг ана энди ҳам жинни бўлиб қолипти, у бир тунда Ақсога бориб келганини айтяпти.." деганда, "Агар у зот шундай деган бўлса, рост айтибди.." деган, бир сўз билан сиддиқликни, дўстининг шаънини, ишончини қозонган Абу Бакр розиаллоҳу анҳудир...
... Дўстлик бу -> . сизга қараганда ТАБАССУМ қиладиган, табассумидан қалблар ором оладиган, унинг ташрифи ҳонадонингизни шодликга тўлдирадиган, ғамга ботганингизда сизга қараб:
~ "Ташвиш тортма, МАҲЗУН БЎЛМА, ҳаммаси яхши бўлади.." деб, нигоҳингизни ундан олишингиз билан кўз ёшларини тия олмаган зотдир...
... Дўстлик бу -> "Дунйода менга дўст танлаш берилганда Абу Бакрни танлар эдим..." деб айтган, бизга севишни, Аллоҳ учун дўст бўлишни, холисликни ўргатган Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдирлар.
Муаллиф ва ўқиётганлардан Аллоҳ рози бўлсин..
Дуода эсланг
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев