#Робия
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
7-қисм
***
Робия ўқишга отланишга шай турганида қўнғироқ бўлди. Қаҳва рангдаги сочлари теп-текис белига етар етмас ёйилган, кўзларини қизарганини аранг беркитди. Ингичка қошларию, мовий кўзлари оппоқ юзида яққол кўзга ташланарди. Бежирим бурни, қирмизи лабига уйғунлик бағш этиб ажиб гўзаллик ҳосил қилганди.
Қўлига телефонини олиб экранга кўз ташлади.
«Шахбоз»
-Бу эрталабдан нима дейди?- Робияни қўллари титради. Кўтаришни ҳам, кўтармасликни ҳам билмади.
-Робиш телефонга жавоб бер, оламни бузадию ҳозир овози, - Санобар норози тўнғиллади.
-Шахбоз.
-Нима, ўша бетамиз яна сени безовта қиляптими?
-Кўтармасам...
-Яна уради деб қўрқаяпсанми?
Робия бошини эгди.
-Қўрқма, бу гал мелисага берамиз. Уйландику, энди сени тинч қўйсин.
Робияни киприклари пир-пиради.
-Мен бу ерлардан кетсам дейман. Рости туни билан ўйладим, мен уни севаманми, ёки йўқ англолмадим.
-Ана энди ҳаёлинг жойига келяпти. Айтдимку сен уни пўписаларидан қўрқиб ёнида юргансан. Кейин ўрганиб қолгансан. Ҳаётингда ундан бошқа одам бўлмаганига буни севги деб ўйлагансан.
Эшик очилиб Нигора чойнак кўтариб кирди.
-Қизларжон қани нонуштага, келларингчи,- Нигора дарс тайёрлайдиган столларидан дафтарларни шкафчага олиб қўйиб, нонушта учун нон, қанд, сариёғни столга қўя бошлади.
-Бўлди Робия ўйлама.
-Қани нонушта қиламиз кел.
Санобар Робияни мажбурлаб стол ёнига олиб келди.
***
Келинни янгалари қий-чув қила бошлаган вақтидаёқ Шахбоз деразадан сакраб қочди. У ҳозирда Робияни олдига бориши шарт. Зарур, агар ҳозир бориб унга ичимдагини айтмаса бутун умр армонда ўтади. Катта кўчага чиқиб олгач югуришга тушди. Вақт жуда кам. Улгуриши керак. Телефонидан телефон қилишни ҳам унутмади. Робия эса жавоб бермаяпти.
-Кўтарсангчи, жуда талтайтириб юборганман сени. Мана оқибати.
Шахбоз уч марта қўнғироқдан кейин тоқати тоқ бўлди. Сўкинганча хабар ёзишга киришди.
«Агар ҳозир телефон қилмасанг кунингни кўрсатаман. Мен билан ўйнашма қ....қ. Индамаганимга ўзингга кетибсанми?»
Шахбоз хабарни юбориб ётоқхонадан сал берида таксидан тушди. Робия чиқишини кута бошлади. Устига костюмини кийгани билан оқ кўйлаги қон эди. Костюмни остидан унчалигам кўринмасди. Шимини эса эрталаб алмаштириб улгурганди. Кутганидек телефони жиринглади.
-Пастга туш.
Шахбоз қизни эшитибам ўтирмай телефонни ўчиради. Бироз ўтиб Робия чиқиб келди. Қизни кўриши билан бориб қучди. Робия қаршилик қилганди қўполлик билан силтади.
-Ҳа ёқмай қолдими?
-Нега келдингиз?
-Сени соғиндим жоним. Нега телефонни олмайсан?
-Сиз уйландиз, бари тамом.
-Ўўв менга қара.
Шахбоз қизни иягидан қўполлик билан кўтарди.
-Агар мен қайтгунимча бировга тегадиган бўлсанг сениям, униям ўлдираман.
-Нималар...
-Тушундинга мени? ,- Шахбоз қизни тахдидона сочини силади.
-Мен.
-Гапим тушунарлими?
Шахбоз бақирди. Робия яна қўрқишни бошлади. Тўсаттан кўзи Шахбозни кўйлагига тушди.
-Бу қонми?
-Уни ўлдирдим.
Робияни ранги қув учди.
8-қисм
Бу орада милиция машинаси пайдо бўлди Робия дир дир титрарди.
-Қимирлама.
Милиция ходимлари бир деганда Шахбозни ушлаб қўлини орқага қайиришди.
-Сизга зарар етказмадими?
Ранги ўчган қизга савол берди нозир. Афсуски Робия жавоб беролмади. Неча кунги стресслар ўз таъсирини кўрсатди. Қўрқув сабаб қиз ўзини ташлаб юборди.
***
БИР НEЧА ОЙЛАР ОЛДИН.
Робия коллежнинг иккинчи босқичида ўқийди. У ётоқхонадаги қизлар билан жудаям чиқишиб кета олмади. Доим ўзини тортиб юради. Гўёки бошқалар билан яқинлашса уни етимлигини юзига солишадигандек, ёки бўлмаса унга раҳми келиб ачиниш нигоҳлари билан қарашларини ҳазм қилолмасди. Илк маротаба коллежга келган онидаёқ у шундай феъли билан кўпчиликдан ажралиб қолганди.
Тўрт қаватли ётоқхона биносида 200 га яқин талаба қўним топишганди. Тўртта қаватнинг ҳам алоҳида тарбиячилари бўлиб талабаларга бош қош эдилар.
Нигора ва Санобар ҳам Робия билаб бирга болалар уйида катта бўлишган. Санобарнинг улардан фарқи унинг онаси бор эди. Мажбурликдан болалар уйига топширган онаси, оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса ҳам қизидан кўпинча хабар олиб турарди.
Нигорани эса синглиси бор, аммо ота онаси кимлигини билишмасди. Мана ҳозир икки дугона телефон рақамига пул солиш учун пайнетга киришди.
-Пайнет ишлаяптими?
Қизлар ичкарига киришар экан савол беришди. Хона ичида яна бир икки киши бўлиб қизлар уларга эътибор ҳам бермай рақам айтишиб, рақамларига пул солдиришди. Ана шу вақтда Шахбоз Робияни рақамини эслаб қолиб телефон қила бошлаганди.
***
-Алло, гўзал қиз, бир кўрдиму ақлимни олдингиз. Мени не кўйларга солдингиз?
Робия қўнғироққа жавоб берган он эшитилган сўздан ҳайрон бўлди
9-қисм
-Ким бу?
-Мен Шахбозман.
Робия ҳайрон бўлди. Уни бунақа таниши йўқ.
-Узр адашдингиз.
-Йўқ адашмадим. Сиз мовий кўзли қизсиз.
Робия телефонни ўчириб қўйди. Афсус бу билан якун ясалмади бу муносабатга. Шахбоз қизнинг ортидан тинимсиз таъқиб қиларди. Робия коллеждан чиқдики дарров қаршисида Шахбоз пайдо бўларди
-Тўхта.
У одатига кўра буйруқ берарди.
-Илтимос кетинг.
-Мен сен билан гаплашиб олмоқчиман.
-Мен эса йўқ,- Робия йигитдан узоқлашади. Шахбоз ҳам у тенгги юради.
-Эшитмадингизми Робия сизни кўришни истамайди,- Санобарнинг тоқати тоқ бўлади.
-Сендан сўрамадим. Ёки сенам Робиямисан?
Санобар мулзам бўлиб жим қолади.
-Робия дедим. Сабримни синама.
Робия тез юрганча қочиб қолади. Тезда ётоқхонадан қўним топиб таъқиблардан бироз ҳоли бўлади.
***
Робияни ҳаётида ҳар кунги таъқиблар авж олган вақтда Шахбоз бошқа йигитларни ковушини тўғирлаб қўйди. Аста секинлик билан қизни ўзига ўргатишни бошлади. Энг аввало қизни туғилган кунида 101 та қип-қизил атиргулдан иборат букет ясатди. Робияга совға бўлгандек ўша куни уларга бериладиган нафақа тарқатилганди.
-Робия бирор жойда ўтирайлик. Сиқилиб кетдим бу ётоқхонада,- Нигора таклиф киритди.
-Яхши бўларди. Ўзимам шуни ўйлаб тургандим.
-Унда тайёрланинглар, бииир яйраб келайлик.
Уч қиз ҳам тезда кийинишга тушишди. Робияни сочини тепадан турмаклашганда нақ маликанинг ўзига айланди қолди.
-Қани кетдик. Комендатдан жавоб олсак бас.
***
Ётоқхонадан унча узоқ бўлмаган жойдаги ресторанга кириб, четроқдаги столни банд қилишди.
-Нима буюртма қиламиз?
-Чўнтакка зарар бўлмайдиганиданда,- қизлар бир бирига қараб кулишди. Кейин менюни олиб овқат танлай кетишди. Овқатни танлаб буюртма беришгандан кейин ўзаро суҳбат қура бошладилар.
-Онам мен билан яша деяптилар,- Санобар янгиликни айтди.
-Вооой зўрку. Сен нима дединг?- Нигора ҳовлиқиб сўради.
-Менми... Ҳайронман, бошим қотди.
-Нега, онанг борку сени, бу катта бахт. Бизда эса йўқ. Ҳатто кимлигини билмаймиз.
-Тўғри, биз кимни фарзандимиз билмаймиз,- Робия ҳомуш тортди.
Рестораннинг интерьери жуда ажойиб бўлиб, атрофи табиий гуллар билан тўла эди. Ҳаттоки шифтни ҳам сунъий яшил баргли қандиллар билан безашганди. Сокин мусиқа одамга ҳуш ёқиб, чироқларни секинлик билан ёниб ўчиши мароқли ҳордиқ бағишларди. Қизлар эса бу гўзалликка қараб ҳам қўйишмасди.
10-қисм
Буюртмаларни гиргиттон келтириб берганидан кейин ҳам яна бир тансиқ, нархи қиммат бўлган таомни келтириб беришди.
-Буни айтмагандик биз,- Санобар дарров рад этди.
-Бугун қайсингизнидир туғилган кунингиз экан. Ресторанимиз номидан совға.
-Ундай бўлса бераверинг.
Нигора ликобларни чаққонлик билан гиргиттонни қўлидан олди.
-Ёқимли иштаҳа хонимлар.
-Ташаккур.
Гиргиттон кетди. Қизлар тансиқ таомни ҳадя дея хурсанд эдилар.
-Яхшиям танлабмиз бу ерни,- Санобар хурсандлигини яширмади. Аслидаям улар бунақа қиммат таомни бирор марта татиб кўришмаганди.
-Бизни ҳам ота-онамиз бўлганида балки бошқача яшармидик?
-Эеэ қўйсангчиии, менга фарқи йўқ. Ҳаттоки соғинмайман ҳам. Мен ота онасиз туғилганман. Шу мени борим. Бошқача бўлиши мумкинмас,- Нигора доимги гапини айтди.
-Мени эса ҳамон умидим бор. Кеча опам телефон қилганди. Онамизни дарагини топдим. Ўзбекистонга бориб излайман деди. Мен эса кўп ҳам умидвор эмасман. Агар умид қилсаму, ўхшамаса яна зарба бўлади.
-Бу гапингга қўшиламан Робия. Мана мен дадамни ёмон кўраман. Онам у сабаб озмунча азоб чекмаган. Мен ва акамни еримхонага топшириши осон кечмаган. Акамни асраб олишганда жуда қийналган. Дадамни излаш тугул эслашни истамайман,- Санобар санчиқини гўштга ботирди. -Ваууув бунча мазааа. Гап йўқ
-Рост мазали экан.
Улар таомни тугалламай туриб Робияни исми ёзилган торт келтирилди.
-Иееэ бу ҳам ресторан ҳадясими?
Нигора кулди.
-Йўқ, бу бошқа биров ҳадяси. Аммо ўзини сир тутди
-Бизга фарқи йўқ. Текин келса секин еб кетаверамиз,- Санобар тортга мароқ билан термулди.
-Олиб кетинг, -Робия қабул қилишни истамади.
-Хоним совға эгаси кетиб бўлди. Мени гапга қолдирманг. Хўжайин қаттиққўл инсон.
-Қолаверсин, сизга рахмат,- Санобар Робияга им қоқди. Гиргиттон кетгач қизлар тортни муҳокамасини бошлаб юборди.
-Санош бекор қилдингда.
-Робия нима бўпти, туғилган кунингку. Доимам шунақа торт ермидик?
Робия таслим бўлди. Кейин тортни кесишди. Тортни еб бўлай дейишганида катта букетни кўтарганча Шахбоз кириб келди.
-Вой худойим. Робииииш қара эшик олдига,- Санобарни оғзи очилиб қолди.
Робия эшик олдига қараб гулдан кўз узолмади. Жудаям чиройли букет. Шахбоз тўғри Робияни олдига келди.
-Туғилган кунинг билан табриклайман.
Робия гулни олишни ҳам олмасликни ҳам билмасди. Умрида унга бирор киши бунақа қимматбаҳо совға бермаган
11-қисм
Робия олишни ҳам, олмасликни ҳам билмади.
-Қўлимни қайтармассан?
Шахбоз ўткир нигоҳларини қиздан узмасди. Робия беихтиёр гулга қўл узатди. Мана шу кундан бошлаб уларнинг севги қиссаси бошланиб кетди.
***
Шахбоз кеча айтган вақтида ётоқхона олдида кутиб турибди. Робиядан эса ҳамон дарак йўқ. Телефонни қўлига олганча қайта рақам терди.
-Тушасанми бугун ҳисобида?
-Ҳозир, нонуштадан кейин идишлар мени галим эди.
-Тез бўл, кутиб қолдим.
Шахбоз сўкинганча оёқ остидаги тошни тепиб юборди.
Ётоқхона дарвозасидан чиққан қизни кўриб кўзлари чақнади.
-Чиқардинг яна бир икки соатдан кейин
-Шахбоз айтдимку сизга, яна кесатасиз,- Робия аразлаганнамо гапирди.
-Бўпти юр, қаерга борамиз?
-Билмадим.
-Доим шунақасан, билмайсан. Бошқаларни қизи йигити учун борини беради.
-Бу билан нима демоқчисиз?- Робияни жахли чиқди.
-Нима демоқчимигимни билмайсанми? На бир қўлингни ушлатасан? На бошқаси, ҳудди бегонадек юрамиз.
Робия бу йигитни яхши тушуна олмасди. Танишганларига тўрт ой бўлган бўлсада, йигит нима исташини ўзи ҳам тўлиқ англамасди.
-Мен ёқмасам бемалол жавобимни бераверинг.
-Нима дединг?
Шахбоз қизни иягини қисиб ўзига қаратди.
-Мендан бошқа яна бирортаси борми кутиб турган?
-Яна шу гапми?
-Телефонингни бер,- Шахбоз сўраб ўтирмай қизни телефонини тортиб олди.
Робия эса индаёлмади. Доим шу ҳолат такрорланади. Шахбоз ҳар куни Робияни телефонини бошдан оёқ титиб чиқади. Робия ҳар куни ҳеч нима топа олмаса ҳам қайта -қайта телефонини текшираётган йигитга қараб ҳайрон бўларди.
-Биздан яхши жуфтлик чиқмайди.
-Робия тазирингни бермасимдан жим кет. Йўқса ўзимга жавоб беролмай қоламан.
Робия бунақа дўқларга кўникиб кетган. Унга унчалигам таъсир қилмайди.
-Паркка борамизми?
-Майли.
Робия бир қараганда кўзга ташланадиган қиз бўлганигами , олдиларидан биров ўтиб кетаётиб қизга кўз қирини ташласа ҳам Шахбоз тутақиб кетарди.
-Нега сенга қарайди бу ит эмган?
-Шахбоз бунча асабийсиз, кўз бўлгач қарайдида.
Шахбоз қизни билагини қўполлик билан қисиб ўзига қаратади.
-Робия мен шунақаман. Бошқача бўлолмайман.
***
-Робия анави ошиғинг сен қолиб бизни манави еримизга келди.
Санобар бўйнига қўлини чизиқ қилиб кўрсатди.
-Нима бўлди?
-Сенга қилаётган муомаласи бизни асабимизни бузади. Нима кўрмисан у сени ҳудди...
Санобар гапиролмай жим қолди.
-Нима мени?
-Ҳидди буюмдек кўради. Сен уни севимли ўйинчоғи, ҳеч кимга бермасада.
12-қисм
-Сенга шундай туйилади.
Робия тан олгиси келмасди.
-Ҳаёт сеники, кейин афсус чекиб қолма деймизда.
-Бошимга тушганини кўравераман.
Санобар дугонасига гап уқтирош бефойдалигини билиб қўл силтади. Қўлига китобини олиб ўқишга тушди.
-Мен эса ўқимоқчиман. Суянадиган ҳеч кимим йўқ. Ўз кунимни кўришим керак. Коллеж дипломи билан яхши маош олиш даргумон,- Нигора китобни берилиб ўқий бошлади. -Ҳа айтганча бугун сени овқат қилиш навбатинг. Яна кечга қолма, газлар банд бўлса овқатингни емай ухламайлик.
-Эсимда ҳозир маҳсулотларни кўрдим. Макарон палов қиламан. Бозорлик қилишимизга тўғри келяпти.
-Санош онасини олдидан келсин бирга тушиб келамиз, тенг тақсимлаймиз пулини.
-Хўп.
Робия овқатга керакли масаллиқларни олдида ошхонага чиқиб кетди. Яхшики вақтида борибди битта бўш жой бор экан қозон қўйишга. Ошхонада бир икки талаба йигит қиз овқат қила туриб ҳазил-ҳузил қилиб гаплашишарди.
-Иее келинг Робияхон.
Ҳаким Робияни кўриши билан унга столдан жой бўшатди.
-Келдим. Шу мени галимлиги эсимдан чиқиб қоладида.
-Ўзи сизни фаеда камдан кам кўрамизку,- Ҳаким давом этди.
-Ҳа энди...
-Робия мени гапим ўз кучида. Мен шу йил битираман.
Ошхонада иккови ёлғиз қолишгач Ҳаким муддаога ўтди.
-Ҳаким бу мавзуда гаплашганмиз.
-Робия мен сўзимдан қайтмайман.
Йигит пичоқни стол устига зарб билан урганча чиқиб кетди. Робия эса бунга эътибор қилмади. У Ҳакимни ёш боладек кўрарди.
***
Робияни опаси Камила Россиядан Ўзбекистонга қайтди. У эрга теккан бўлиб бефарзандликдан азият чекарди
-Камила синглингни ҳам уйга чақириб оласанми?
Камила ҳаёл билан ўтираркан эрини саволидан чўчиб тушди.
-Уни нега чақирай?
-Ваъданг эсингда бўлсин.
-Жообир нимага шунақасиз, ҳали уй олиб жойлашиб олайликчи. Бир гап бўлар.
-Ҳм, қарада мен сенга қайта эслатмай.
-Хўп
Камилани қовоғи уйилди. Меҳмонхонани деразасидан қараганча ўйланиб қолди. Робияни анчадан бери кўргани йўқ. Робия ҳали опасини қандай қабул қилади? Бирга яшашга сира ҳам рози бўлмаса керак. Эри эса унга доим ваъдани эслатгани эслатган.
***
Баҳор оламга ўзгача қувонч олиб келди. Дарахтларни гуллари, атрофни тутиб кетган ҳуш бўй ҳидлар инсонни бахри дилини очади. Робия олий таълимда ўқийман деган ҳаёлларини бир четга йиғиштириб қўйди. Бунга Шахбоз томонидан қатъий қаршилик бўлди.
-Мен ўзим сени боқа оламан. Керак эмас ўқиш сенга.
-Мен ҳам ишласам дейман.
-Бу сўзни унут. Мен сени кўчада юришингни истамайман.
-Мени уй қамоғида сақламассиз?- Робия бу ғалати йигитдан доим ҳайиқарди.
-Албатта бўлиши мумкин.
-Мен сизни шахсий буюмингиз эмасман.
-Робияаа.
Шахбозни жахли чиқди.
-Ҳақиқсат бу. Сиз ҳудди мени қўғирчоғингиздек ўйнатасиз. Нега бунақа худбинсиз?
-Мен ҳали сенга ёқмай қолдимми?
Шахбоз тутақиб кетди.
-Жонимга тегди бари.
Шахбоз ўйлаб ўтирмай қизни юзига тарсаки тортиб юборди
13-қисм
Шахбознинг ҳовлиси. Икки қават қилиб қурилган, ҳозирда Шахбозга атаб уч хонани ремонт қилишяпти.
-Шахбоз келин излашни бошладим.
Барно опа уч тўрт суратни ўғлини олдига ташлади.
-Ойи мен сизга ўзим топаман деганман.
-Хоо кўнгиллари нимани тусайди а? Мен ўзим биламан кимни келин қилишни.
-Ойи бу борада мен билан баҳслашишни бас қилинг.
-Энди катта бўлиб онани назарга илмай қўйдингми? Бекорларни айтибсан.
-Ойиии.
-Ўчир, -Барно опа зарда қилиб ўрнидан туриб кетди. уй ишларига уннаб кетган бўлсаям оғзи тинмай жаврарди.
- Онани она демайди. Ўзингдан ўзинг катта бўлгансанда? Бир парча гўшт эдинг балониям билмайдиган, сени оёққа қўйгунимча бўларим бўлдику. Яна ўзим топаманмиш. Мен бу ерда оғзимни очиб қолаверканманда, эеэ йўқ бунақаси кетмайди. Мен нима десам шу...
Шомил ака эшикдан кириб келаркан хотинини яна жағи очилганига кулиб қўйди.
-Ҳа онаси ким сени асабингни бузди?- Шомил ака костюмини сўрига ечиб ташларкан, хонтахта устидаги чойнакдан чой қуйиб ичди.
-Сизам келгандан бошламанг. Арзандангизга ақл беринг ундан кўра.
-Оббо яна нима бўлди?
-Мен аралашмасмишман. Келинни ўзи топаркан,- Барно опа бир нафасда бобиллаб берди
-Ҳа нима қипти шунга? Яшайдиган у.
-Хооо ота бола тилим бир денг? Келин билан яшайдиган мен. Шундай экан келинниям мен топаман. Биттаю битта ўғлимга ўзим топмасам юрган эканман.
-Сенга худо бас келсин хотин. Бандасини кучи етмайди.
-Ана биласиз дадаси, нима қиласизлар мени гапиртириб?
Шомил ака боре деганча қўл силтаб хонасига кийим алмаштириш учун кириб кетди
***
Робия ётоқхонадаги йигитлар билан яхши чиқишарди. Аслида битта ётоқхонада туришгандан кейин талабалар ўғил қиз бир оиладек бўлишади. Робия ҳам бир дарсда ёрдам керак бўлса йўқ демай ёрдам берарди. Робия бошланғич таълим йўналишида ўқирди. У асосан жисмоний тарбия гуруҳидагиларга ёрдам берарди. Уларнинг кўпинча мавзулари ўхшаш чиқиб қоларди.
-Робия маънавият домла тарқатма тайёрлашни айтгандилар. Сен тайёрладингми?
Малик қиз билан ёнма-ён кетиб борарди.
-Ҳа тайёрладим,- Робия икки кун олдин тайёрлаган тарқатмаларини эслаб жавоб берди.
-Манавият хонасига ўтсанг бирга дарс қилардик.
-Майли менга фарқи йўқ, у ерда анчагина китоблар ҳам бор- Робия Малик билан суҳбат қуриб келаркан ўзига қахр билан қараб турган Шахбозни пайқамасди.
-Кхм ҳалал бермадимми?
-Ким бу? - Малик ҳайрон бўлди.
-Ўв чурвақа сен кимсан ўзинг? Телефонингни ўчириб дарров бошқасини топиб олдингми?- Шахбоз Робияни қўлини қаттиқ сиқиб ушлади.
-Қўйворинг, биз бир ётоқхонада турамиз.
-Юр буёққа.
14-қисм
***
Камила янги уйга жойлашибам эридан кесатиқ эшитиши тўхтамади.
-Камила мана бир ой бўлди. Янги уйга ҳам жойлашиб олдик.
-Яна бошладизми? Рози бўлмасачи?
-Биттаю битта опасикусан, нима бўпти?
-Сизга осон.
-Ҳм шундай де. Рахмат де сени хотин қилиб юрибман. Бўлмаса сен етимча мендан бошқа кимга ҳам керак эдинг?
Камила йиғлаб юборди. Мурод уни доим шунақа гаплар билан юрагини оғритади.
-Бас қилинг.
-Мен ҳақиқатни айтяпман. Жоним ҳақиқат шунақа аччиқ бўлади. Сени деб қанча пул сарфладим. Онам тирик дединг, қайда онангни қорасиниям тополмадикку.
-Умид қилгандим,- Камила кўзидаги ёшини артиб бир нуқтага тикилиб қолди.
-Умид қилма. Сенга айтганман онанг бузуқи бўлган бўлса керак. Бўлмаса сенларни иккита етимхонага ташлаб кетармиди? Ўзинг айтардингку уйга кўп эркаклар келарди деб.
-Мурод ака, мен улар ёмон иш қиларди демадим. Фақат иш бўйича келарди дедим.
-Бегона аёлни олдига эркак нимагаям келарди. Каллани ишлат хотин, мана ўзимдан қиёс эри йўқ аёлни уйига бемақсад бормасдим.
-Онам ҳақида бундай гапингизни эшитишни истамайман,- Камила ўрнидан туриб кетди.
-Ҳохишинг. Ёқмаса эшитма.
Мурод телефон титкилашга тушиб кетди.
Камила янги уйга кўчишган эмасми ҳали у жиҳозни, ҳали бу жиҳозни ўрнини алмаштириб ўзини овутарди. Қўлига телефонини олиб Робияга қўнғироқ қилди. Робияни эса телефони ўчиқ экан.
***
Робия нима бўлаётганини англаб улгурмасдан, Шахбоз уни билагидан шартта ушлаб тортди. Қиз қаршилик қилмоқчи эди, аммо унинг кучи етмади. Атрофдаги одамларнинг нигоҳидан қочиб, Шахбоз уни домлар орасидаги хира, ғира-шира жойга судраб борди. У ер жимжит, фақат узоқдан итнинг бўғиқ ҳуриши эшитилиб турарди.
— «Шахбоз, нима қиляпсиз?! Қўйиб юборинг!» — Робиянинг овозида нафрат ва қўрқув аралашиб кетди.
Шахбоз қизни деворга тиради. Кўзларидаги жиззакилик ва алам Робияни қотириб қўйди. Унинг нигоҳлари, худди йиртқичники каби, ҳеч қандай раҳм-шафқатни билдирмас эди.
— «Сен мен бўлмасам дарров бошқа бировни қучоқлайсанми?!» — унинг товуши титраб чиқди, лекин овозидаги ғазаб Робияни ерга михлаб қўйгандек бўлди.
— «Бу сиз ўйлаган нарса эмас...» — деди Робия пичирлаб, лекин унинг гаплари Шахбознинг ғазабини сўндира олмади.
Шахбоз қизнинг елкасидан босиб, юзини ўзига яқинлаштирди. — «Унда нима, а? Менга ёлғон гапирма!» — деди у бўғилиб. Кейин бирдан Робиянинг бўйнидан бўға бошлади.
Робиянинг нафаси сиқила бошлади. Кўзлари катта очилиб, бўғиқ хириллаш чиқара бошлади. Уни ўз ҳолига ташлаб қўйиши учун Шахбознинг қўлларини тортмоқчи эди, лекин кучи етмасди.
— «Шахбоз! Қўйиб юборинг, илтимос!» — унинг сўзлари худди шамолда сўнаётган олов каби бўғиқ чиқарди.
Ниҳоят, Шахбоз қизни бўшатди. Робия ерга чўкди, қўлларини бўйнига босди ва тез-тез нафас ола бошлади. Кўзларидан ёшлар думалаб, ёноғига оқди. Шахбоз эса у ерда туриб қолди. Ғазаби ҳамон сўнмаган эди, лекин Робиянинг бу ҳолатини кўриб, ичидаги нимадир титради.
— «Мен сени севаман, Робия...» — деди у бирдан. Овози майинлашиб, кўзларидаги ғазаб ўрнини пушаймонлик эгаллади. — «Лекин... сен менга хиёнат қилганингни билсам, ўзим ўлдираман сени...»
Робия жим эди. У ҳали ҳам бўғилган жойини ушлаб, ҳаво етмасликдан бўғриқиб йиғларди. Аммо Шахбоз бирдан тиз чўкди ва уни қучоқлади.
— «Йиғлама, илтимос. Мен сенинг кўзингдаги ёшни кўтаролмайман...» — деди у майин оҳангда. Унинг қўллари қизнинг юзидаги ёшларни артди, лекин Робия уни итариб юбормади. Фақат ҳиқиллаб, ўзини босишга уринди.
***
Қимматбаҳо машина. Машина рулида кўзига қора кўзойнак таққан йигит ҳориж купюрасини санаб ҳамроҳига узатди.
-Иш олдинга ҳеч силжимаяпти.
-Хўжайин албатта топамиз.
-Менга қуруқ ваъда эмас натижа керак
Давоми бор...
#shamsinur
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3