11-қисм.
Муаллиф: Дилором Қосимова.
__Салом Шайдо. -Хазона қўлидаги икки ёшлар чамаси боласини ҳам ўйингоҳ ичига ўтиргизиб, Шайдога яқинлашди. -Гаплашиб олсак бўладими?
__Йўқ! -Шайдо кескин рад этди. -Сен билан гаплашиб сўзларимни ҳайф қилгим йўқ.
__Биламан биздан ҳафасан.
__Ҳафаман? -Шайдо бироз овоз чиқариб кулди. Аслида бу ўйинчоқ бўлган вақтларини хотиралари алами эди. -Мен сизлардан ҳафа эмасман. Мен сизлардан нафратланаман... Шукур қил Хазона болаларинг бор. Шулар сабаб сенларни қарғамадим. Сенлар еган умримни уволи болаларингга уришини истамаганим учун қарғамадим. Иккиюзламачи, ёлғончилар....
Шайдо терс ўгирилиб олди.
__Ҳамма гапинг рост. Аммо Баҳодир ака сени чиндан ёқтириб қолганди.
Хазона Шайдо юзига қарамаса ҳам, гапирди.
__Тўйларингиздан бир неча ой ўтиб, сенга нисбатан ҳислари ўзгарганини пайқадим. Кейин бир йил астойдил даволандим.
Ундан кейин ҳомиладор бўлиш ҳаракатига тушдим.
Мени Баҳодир акадан бошқа суянчиғим йўқ эди.
Аммо орамиз аста-секин совиётганди.
Уларни ёнимда ушлаб қолишни ягона йўли бу фарзанд эди...
Баҳодир ака ёмондур. Аммо боласини ташлаб қўймаслигини, чала жон туғилган Бахтиёр учун қанча жон бериб ҳаракат қилганидан билардим.
Аммо сенга бутунлай меҳр қўйгач, кетишга қарор қилгандим. Қамалганини билмаганимда қайтмасдим.
__Гапирма илтимос. Мулойим ниқобингни юлиб отгим келяпти.
Ўзингдан бечорани ясаб олмагин.
__Бу ниқоб эмас. Менгаям осон бўлган деб ўйлайсанми? Ҳар кеча эримни "ака" деб кундошимни хонасига кузатиб қўйиш.
Хазонани кўзлари ёшланди.
__Буни ўзинг танлагансан. Мени айбим нима эди. Гапларингдан ҳудди. Мен атай сен ҳақингда била туриб эрингга тегиб олгандек ҳис қилиб кетяпман.
__Кечир Шайдо. Менимча биз кейинчалик бирга яшасак керак яна.
__Нима? -Шайдони юзи буришди.
__Барибир Баҳодир ака чиқса сени тинч қўймайди. Жаҳонгир учун ҳам. Қайтишга мажбур бўласан. Уларни ҳеч ким мендек билмайди. Боласидан кечмайди барибир. ечира кечирасан деган умиддаман.
__Жаҳонгир фақат мени ўғлим. Уни сенга ҳам эрингга ҳам алоқаси йўқ.
Кечиришга келсак майли кечирдим сизларни.
Сабаби инсон кимнидур кечирмаса. Қиёматда юз кўришаркан деб эшитгандим.
Мен у дунё-ю, бу дунё сизларни турқингизни кўришни истамайман.
Шайдо гапини якунлаб, ўғлини олдига ўтди.
Икки метр нарида ўйнаётган ўғлини акаси ва укасига, бир назар ташлаб қўйди.
Бахтиёр яхши бўлиб қолганидан, суйиндиям. Бола бечора анча нимжон экан.
Хазонани кичик ўғли адашмаса, Жаҳонгирдан етти-саккиз ойлик кичкина. У ҳам Жаҳонгирчалик полвон эмасди. Афтидан Хазона умуман хамир овқат емаганов. Бир пайтлар Шайдога кўп тақиқларди.
__Қаёққа ойи?
__Бошқаларини ҳам кўрайлик-а ўғлим.
__Бугун дам олмабсанда қизим. Ишингга ёрдам берай десам бунга кўнмаяпсан. Ҳам ўқитувчилик, ҳам ателе очиш югур-югури сени толиқдириб қўймаса эди. Ўзи нозик қиз эдинг. Чўпдек бўлиб қолдинг.
Кечки овқат вақтида Полвон ака жон куйдириб гапирарди.
__Жаҳонгирни ҳурсанд қилмоқчи эдим дадажон. Ишларим... Мен ўзим мустақил нимагадур эришиб кўрмоқчиман. Ўзи ўқишимни тамомлашим билан ишга жойлаб қўйдингиз. Сиз бўлмаганингизда ҳали ҳам ишсиз юрардим. Раҳмат сизга.
__Бу арзимас иш қизим.
Шайдо такрор дадасига раҳмат айтди.
Ўқишини тамомлаб, ишлай бошлаганига ҳам анча бўлди. Дадасини қистови билан ўзи қизиққан соҳада иш юритишга қарор қилди.
Дадаси жой ҳам тайинлаб қўйганди. Аммо Шайдо рад этди. У бундан кейин нимаики бўлса, ўз кучи билан эришмоқчи.
Яқинларидан фақат ёнида, қарорларини қўллаб туришса етарли эканини айтди.
__Ассалому алайкум. Мен кеча сизга ҳужжатлар бергандим. Тайёр бўлдими?
__Ҳозир опа. Озгина иши қолганди. Ўтира-туринг. Ўн дақиқаларда битказиб бераман.
__Ҳўп раҳмат.
Шайдо компютер хонада йигит кўрсатган Уни қаршисидаги столга ўтирди.
Икки дақиқа телефон титкилади. Зерикиб хонани кўздан кечира бошлади.
"__Соҳиб ака сиз бу ерда нима қиляпсиз?
__Компютер бор жойда мен бўлмаслигим мумкинми?"
Шайдо бошқа бир столда компютер қаршисида ўтирган йигитни кўриб ўтмишдан бир лаҳзани эслади.
Дугонаси билан бир керак бўлиб қолиб, компютер хонага кирганда, кўришиб қолишганди.
"Компютер мени ярмимку" деганди йигит жилмайиб.
Кўзлар бир нуқтада беихтиёр қотиб тураверди.
Ўзига қадалган нигоҳларни сезган йигит ҳам, компютердан кўзини узди....
Айтиш ёки ёзиш шарт эмас сукутлар ва қарашлар сӯзлайди баъзан
Икки жуфт кўзлар тўқнашди. Кўзлар манзили аниқ. Ҳаёллар эса аллақачон қайларгадур сайр чиқиб кетганди.
"__Сени севаман.
__Ҳар кўрганда айтасиз-а шу гапни?
__Сени шундай бир ажиб, сеҳринг борки. Бир кõрганда эмас хар кõрганда ошиқ бõламан...
Ва буни ошкор қилавераман"
"__Қаерда эдингиз шунча кун?
__Сени деб қамалиб чиқдим. Курсдошинг қайта қийшиқ гап қилмайди."
"__Сизни ёмон кўраман. Сиз ёмонсиз. Сизга мендан бошқа қиз чидолмайдиям. Яна курсдошимни ўласи қилганига ўлайми? Ўзиники билинмайди-да"
__Сени ўзим қанча ҳафа қилсам ҳам. Бошқаникини ҳазм қилолмайман."
“__Мени қанчалик кўп севасиз?
__Сени ҳудди анор каби севаман.
__Анор каби? Атигами?
__Атига. Ташқаридан ёлғиз мен кўринаман. Ичимда мингларча сен тўкиласан.
__Йиғлама Шайдогулим. Сен мени қанчалик севасан.
__Айтмайман.
__Нега.
__Еркак севгисини изҳор қилгани сайин, қиймати ортади. Аёлники эса акси. Аёлни севгиси қиймати. Уни тилда ошкора этмасликда."
"__Сенингча энг ёмон нарса нима?
__Билмадим! Ҳар нимани яхши-ёмон томони бўлади. Аниқ бир нимани айтолмайман
Сизнингчачи?
__Ҳаётдаги энг ёмон нарса бу - руҳингни бир одамга, тақдирингни эса бошқасига боғлаш. Айтишларича инсон қўрққан нарсаси билан синаларкан. Мен доим шу нарсадан қўрқаман."
Шайдо компйитерчи йигитни ҳиёл баландроқ овозидан ҳаёлларини йиғди.
__Узр ҳаёлга берилибман.
Ҳижолат бўлганча ҳужжатларни олиб, кеча келишилган пулдан кўпроғини стол устига қўйди.
Йигитни ҳай-ҳайлашига қарамай, ёшланишга улгурган кўзларини яшириш учун. Қора кўзойнагини тақдию, тезда чиқиб кетди.
Кираётганда, залда бир мунча одамлар бор эди. Кўз ёшларни эшик олдигача ушлаб туролса ҳам катта гап.
__Ака менимча пpинтерда қоғоз қолмадиёв.
Соҳиб ёнидаги йигитни гапидан кейин принтерга қаради.
У ғингиллаб турар. Ерда эса бир уюм қоғозлар ётарди.
Қаради... ўтмиш хотиралари билан Шайдони чиқиб кетганини ҳам сезмабди.
" Жуда оғриқли бўлди" деди қалб...
"Ўтиб кетади" деб тинчлантирди вақт
"Аммо мен ҳеч қачон унутмайман!" деди хотира...
"Муҳтожман...
Қандайлигини ўзим ҳам билмайдиган бир таскинга...
Тўйиб йиғлаш учун бош қўйиш мумкин бўлган бир елкага...
Боққанимда ўзимни, ўзлигимни кўра оладиган, менга фақат менлигим учун боқадиган кўзларга...
Юрагимга ҳаловатни, табассумни, бахтни қайтарадиган бир юракка...
Шундайси бор. Бор эди авваллари. Аммо ўзгага аталган. Ўзгани ёри.
Нега яна қаршимдан чиқди?
Менга ҳеч бахт насиб қилмаган.
Ойим менга "сенга аммангни исмини қўйганмиз" деганда. Ортидан "умринг ўхшамасин" деганди.
Умрим эмас бахтсизлигим ўхшайди. Чарчаб кетдим.
Бир пайтлар севгини Аллоҳ яратганига ишонмай қўйгандим.
Шундай бўлса нега ҳамон юрагим ўртаняпти.
Аллоҳим снаҳот бир севгининг бадали шунчалар оғир бўлса.
Ўйласам бошимга тушган ҳаммасини бошида севги тарихим турибди.
Севмасам бунчалик азобланмасмидим балки?"
Шайдо йўл бўйида йиғлаб кетар экан. Нафақат кўзлари, балки бутун вужуди кўз ёш тўкарди гўё.
__Ало Шаҳмардон.
__Сиз телефон эгасини севгилисимисиз?
__Йўқ опасиман. Ким бу гапираётган.?
__Узр сахранитга қараб шундай ўйлабман. Охирги марта сиз билан гаплашилган экан. Укангиз ҳозир марказий шифохонада. Тез етиб кела оласизми?
__Нимааа? -Шайдони ҳавотир эгаллади. -Укамга нима бўлди?
__Автоҳалокат. Аҳволи оғир. Қолганини келсангиз гаплашардик.
Шайдо шошганча катта йўлга чиқиб машина тўхтатди. Юраги безовта. Укасига Аллоҳдан тинимсиз шифо сўрар. Уни асрашини илтижо қилиб борарди.
Боягина гаплашишганди. Эртага ойисини туғилган куни. Сюрпириз қилишни маслаҳатлашганди.
Энди бу ҳабар. Ҳамшира Шайдога "Севгилисизмисиз" деганини сабаби. Шаҳмардон, ягона жигари бўлгани учун. Шайдони Ягонам деб сақлаб қўйганди.
__Йўл бунча тирбанд?
__Сал нарёқда, Йўлни ярми ремонд бўляпти шунга тирбанд.
Аммо тирбанддан ўтгач, машиналар дақиқалар турганини шундай чиқариб олишадики, юрак ҳовучлайсиз.
Шайдони қулоғига. Ҳайдовчини ярим гапи кирар ярмиси кирмас. Ҳаёли укасида. Аҳволи нима бўлди экан деган қўрқувда эди.
__Мен шу ерда тушиб қоламан. -Шайдони тоқати тоқ бўлди.
__Синглим айланиб ўтиш керак. Ҳали етмадикку манзилингизга.
__Йўлни у юзига ўтиб юз метрча юрсам етаман. Шуниси яхши.
Шайдо машинадан тушиб, қисилиб олдига секин-секин силжиётган қатор машиналар оралаб ўта бошлади.
Ортидан ҳайдовчини "Йўлни у юзида эҳтиёт бўлинг" деган гапини эшитмади. Ёки қулоғига кирмади....
Шайдо йўлни яримига етиб, шошиб иккинчи тарафга ўтганди.
Пропкадан чиқиб олгач, ўпкасини босолмай қолган ёшроқ йигитлардан бири. Оёғини газга қадади.
__Одам зиқ бўлиб кетдией.
Ортига бир қараб, шу гапни айтдию, олдига қарашга улгурмай, машинаси гурсиллаб нимагадур урилди.
Саросимага тушиб қолди.
Йўл ўртасида, пушти рангли либоси қонга беланган. Сочлари ёйилиб кетган қизни кўриб, ҳуши бошидан учди.
Нима қилишни билмас. Бир лаҳза қочиб кетишни ҳам ўйлади.
Аммо марказий шифохона атрофидалар....
Шаҳарнинг энг гавжум жойларидан бири.
Камига йўлни у юзида тирбанчаликдан йиғилган ўнлаб машиналар....
__Қаққайиб турмай ёрдам бермайсанми?
Кимнидур қичиқириғидан ҳаёлини йиғиб олди.
Бир зумда тумонант одам қизни бошига йиғилибди.
__Қаердаман?
Кўзларини базўр очган Шайдо ғудранди.
__Шаҳмардон. Укам, укажоним.
Амаллаб туришга уринди.
Кўзлари бир мунча катталашиб кетди.
У оёқларини ҳис қилмади.
__Йўқ. Ёўқ. Ким бор? Ҳой ким бор.
Жазавага тушиб бақириб юборди.
__Тунчланинг.
Шошиб кирган ҳамшира Шсйдони қўлларидан тутди.
__Оёқларим. Уларни сезмаяпман. Менга нима бўлди.
__Автоҳалокат. Оёқ суякларингиз синган. Ҳали яхши бўлиб кетасиз.
__Укам.
Шайдо кўз олдида бўлган воқеаларни эслаб, ортга қайта бошлади.
Йўлдан шошиб ўтаётгандан, кучли оғриқни ҳис қилганди.
Нега шошаётганди?
Унга қўнғироқ бўлганди.
Шаҳмардонни аҳволи оғир дейишганди.
__Укам яхшими?
__Укангиз ким?
__Уни шу ерда дейишганди. Қўнғироқ қилишганди.
__Билмадим.
__Тел.. телефоним. У қани.
Шайдони ҳаёли оёқларида эмас. Укасида эди.
__Буюмларингиз ичида телефон олиб келишмади. Мен кўрмадим.
Йўлдан ўтаётганда қўлида эди. Ёки учиб кетган. Ёки синиб....
__Укамни автоҳалокатга учради дейишганди. Балоғат ёшида эди. Шундай йигитни олиб келишганмиди?
__Автоҳалокат? Адашмасам бир йигитни олиб келишганди. Асраб қолишни иложиси бўлмади. Сал аввал шахсини аниқлаб оиласига ҳабар берилишларини айтишганди.
Аллоҳ сабр берсин.
Ҳамшира эндигина иш ўрганаётгани учунми? Шайдога гапни борича айтиб қўя-қолди.
Эндигина уйғонган қизга.
__Йўқ бўлиши мумкинмас. Мени укам.... ишонмайман. Ишонмайман.
Иложсизлик нима эканини. Қийин вақтда иложсиз қолган инсонгина билади.
Олдига тошиқсанггу, етолмасанг. Бундан ёмони бормикан.
Шайдо оёқларига урганча дод соларди. Уни ноласи бутун бошли бўлимни ларзага соларди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5