Муаллиф Дилором Қосимова
10_ қисм
__Майли хайр. Телефонни ўчиряпман.
__Иииййй. Бу нимаси? Ўзи шунча ойда энди гаплашяпмиз. Ўзинг дадам рози бўлмагунча дегандинг. Мана розилигиниям олдим. Энди нима?
__Асрорбек акам никоҳига ўтмагунча аввалгидек гаплашиб юрмайсан деганлар ўшанда. Орада яна гап қочишини хоҳламайман.
__Хоҳламайсан? -Ҳаётга Асални бошидаги гапи ёқмаган бўлса ҳам, охиргиси юзига кулгу югуртирганди. Ҳаёт билан ораси бузилиб кетишини истамайди.
__Ундай бўлмайди.
__Хайрли тун. Ўша гап, мени ортиқча безовта қилманг. Акамга берган вадам ва ҳисларим ўртасида аросатда қолдирманг.
Асалой пастки лабини тишлади. Бўш қўлини кўкси устига қўйди. Юраги меъёридан анча юқори темпда уряпти.
Ҳаяжон... Титроқ...
__Ҳўп! Яхши дам ол. Кейин гаплашамиз буларни.
Ўн беш, йигирма кун ичида тўй. Майли Асрор айтгандек бўлиб тураверсин. Ҳали бу кунлар ҳам, закс, метасмотр, кўйлак танлаш, бир нималар билан ўтиб кетади. Умуман гаплашмаслик мумкинмас. Муҳими қизни кўнгли. У йигитга бефарқ эмас.
🍃🍃🍃
__Дадаси қизимиздан ҳавотирдаман. Алжирама дейман-у, кўнглим ғашда. Шайдо бировга бу даражада тухмат қиладиган қизмасди. Биласиз уни нима десак ҳўп деб катта бўлган. Юрагим нотинч, шугинамизга бир хатоси деб ўта қаттиқ қўллик қилиб юбормадикмикан?
Шоҳида опа кечки овқатдан кейин, ТВ кўраётган эрига қизи ҳақда гап очди. Уни гапларини, эридан сўрамай, пулсиз келганини ҳаммасини етказди.
"Дадажон кечиринг мен хато қилиб қўйдим. Бошқа такрорланмайди."
Шайдо асли дизайнерликка қизиқарди. Полвон ака синглиси Шайдо ўқитувчи бўлишини орзу қилганини эслаб, Шайдони ўқитувчи бўлишини хоҳлади. Шайдо ўзи ёқтирган йўналишда ҳужжат топширганини билиб қолганда қизидан ранжиди. Ёш боладек аразини ҳам кўрсатди.
Шайдо ўшанда ҳужжат топширишни охирги кунини охирги соатларида аранг, Педагогика Университетига ҳужжатларини топшириб келганди.
Кейин дадасини пойига бош эгиб, ўзбошимчалиги учун кечирим сўраганди.
Шайдо шу йиллар давомида дадасини кўзига кўрингани икки марта ўзбошимчалик қилган. Бири шу ўқиш масаласи бўлса, бири Соҳиб билан бўлган муносабатларини фотиҳадан кейин ҳам тўхтатмагани. Бошқа пайт ҳеч, қайсарлик ҳам қилмаганди.
"Наҳот ўз қизимни қандай эканини унутган бўлсам. Уни азобга рўпара қилиб қўймадиммикан?"
Полвон ака бошини эгиб, ўйга толиб ўтираркан. Телефон қўнғироғидан тетиклашди.
__Ало ҳа Баҳром суриштирдингми?
__Суриштирдим Полвон ака. Сиз айтган йигит қизингизни тўйидан анча олдин кўчада жанжаллашиб қамалиб кетган экан. Чиққанига ҳали икки ой ҳам бўлмабди. Онаси касал экан. Шуни даволатиш билан оввора экан.
__Яначи? -деди Полвон ака.
Баҳром хўжайинини иккинчи шахс ҳақида билмоқчилигини тушиниб гап бошлади.
__Куёвингиз у маҳаллага, қизингизга уйланишдан икки ҳафта олдин кўчиб келган экан. Қўшнилар уларни ўтмиши ҳақда ҳеч нарса билмас экан.
Полвон ака кўзларини юмиб кўксини ғижимлади. Наҳотки куёв танлашда адашган бўлса.
Неча йиллик ишчиси, ёрдамчиси Ҳамдамни тавсияси, уддабурон деб мақтагани сабаб. Яхши деб, суриштириб ҳам кўрмаганди.
__Сен У ҳақда ҳамма нарсани яхшилаб суриштир, аниқла. Фақат тезроқ.
__Ҳўп бўлади.
Баҳром телефонни ўчирди.
__Нима гап дадаси. Кимни суриштиряпсиз?
__Шайдони биргина хатосини деб, ҳатто юзига ҳам қарамай қўйибман. Ҳатто набирали бўлганимда ҳам, қизимдан араз қилишни тўхтатмабман.
__Сиз Уни бошқача кўрардингизда. Шу сабаб айнан уни хатолари сизга салбий таъсир қилган. Шайдони гаплари... Тўйдан кейин ҳам ўша куёвингизни жияни билан гаплашиб юрган бўлиши жуда ҳунук ҳолатда дадаси. Қизимиз бунчаликка бормагандур.
__Бормаган! -Полвон ака хўрсинди. -У йигит қамоқда бўлган. Батинкасидан гаплашиб юрармиди? Ўша кундан буён ҳаловатим йўқ. Куёвни олдида тилимни қисди деб, Шайдодан ҳафа бўлдим-у, уни ўша пайтдаги ҳолати кўз олдимдан кетмади. Шунга Баҳромга суриштиришини айтгандим.
__Вой, нима гап экан? Шайдони гаплари рост эканми? Дадаси Баҳром нималар деди?
__Сабр қил онаси. Оз қолди. Ҳаммасини аниқлаймиз.
🍃🍃🍃
__Қўрқиб кетдим.
Ҳазона ортидан қучган қўллардан сесканиб кетди.
__Нега?
__Ҳаёлга берилибман.
__Кимни ўйлаяпсан?
Ҳазона ортига ўгирилиб, Баҳодирни юз-кўзига қаради.
__Ертамизни. Эртамиз қандай бўлишини. Баҳодир ака қачонгача шундай яшаймиз. Сиримиз... Шайдони оиласи ҳақиқатни билса қизларини сизга ташлаб қўймасалар керак...
__Улар Шайдони, йигити ҳақидаги гапимга ишониб, юзигаям қарамай кетишган. Билган билан нима ўзгарарди. Набираларини етим қилишни хоҳлашмас.
__Хоҳлашсачи? Сиз ҳам ундан кечмоқчи эмассиз. Балки мен кетарман. -охирги жумлаларни Ҳазона титраб айтди. -Баҳодир ака сизни олдингизда уятлиман. Сизга мен Шайдодек поклигимни инъом эта олмаганман.
Биламан. Шайдони фақат ўзингизгагина тегишли бўлгани учун, севасиз, яхши кўрасиз. Мен....
__Жим Ҳазон. Билиб қўй. Икки дунё бир келса ҳам сендан кечмайман. Шайдони яхши кўраман. Бу ҳақиқат.
Сени ҳам ўз ўрнинг бор. Сен мен учун, доим биринчи бўлиб қолаверасан.
Иккингиз ҳам менга тегишлисизлар...
__Яна хонасига киргизмадими?
__Ешикни қулфлаб олибди. Кечгачаям хонасидан чиқмадими росдан?
__Ҳаа орада Жаҳонгирни деб бир-икки чиқди ҳолос.
Ҳазона Баҳодирга, Шайдо кўчага чиққанини айтмади. Айтса аниқ ўзи ҳам айбдорга чиқади.
Ҳозир яхши гаплашиб туришибди. Бунга соя соладиган ҳеч қандай гап керакмас Ҳазонага. Сабаби бу Баҳодир билан охирги суҳбати, охирги туни.
У қарор қилди. Бахтиёрни соғлигиъ анча яхши таърафга ўзгарган. Баҳодир Шайдони севиб қолган.
Баҳодир яхши ота. Бахтиёрни унга юз фоиз ишонади. Шайдо ҳам кўнгли юмшоқ қиз. Ҳар қалай, бемор болага зуғум қилар даражада эмас.
Ортиқча инсон бу Ҳазона.
Кундузи ҳамма нарсасини йиғиб тайёрлаб қўйди. Эртага Баҳодир ишга кетгач, У ҳам кетади.
Қанчалар қийин бўлмасин. Шундай қилиши керак. Фарзандини соғлиғи ва Баҳодирни бахти учун.
Баҳодирни оғушига тушаркан. Бу лаҳзалар қайта ҳеч қачон бўлмаслигини ўйлаб.
Сўнгиси, унитилмас бўлишини хоҳлади...
Ҳазона учун бир умрга таътигулик бўлишини......
__Ҳазона бугун ҳам навбатчи эканми?
Эртасига кечқурун ишдан келган Баҳодир,ошхонада қозон бўшлигини кўриб, ҳайрон бўлди.
Шайдо касалхонадан чиққандан, буён ҳеч нарса қилмайди.
Ҳазона уйда бўлса, иссиқ овқат бўлади уйда. Бўлмаса йўқ.
__Шайдо сендан сўраяпман.
Шайдо Баҳодирга олайиб қаради.
__Мен билмайман. Уни кўрганим йўқ бугун умуман.
Баҳодир бундан гап олиб бўлмаслигини билиб, индамади. Бирон егулик олиб келиш учун уйдан чиқди. Шайдони уриб, ўлдирса ҳам ҳеч нима тайёрламайди ҳозир.
Баҳодир шуларни ўйларкан. Шайдо вақт ўтиб ҳаммасига кўникиб кетади деб ўйлаб қўйди.
Йўл-йўлакай Ҳазонага ҳам қўнғироқ қилди...
Аммо рақам ўчирилган эди....
Ҳазона кетиб қолганини эртасига билган Баҳодирни пайтавасига қурт тушди...
Шайдо эса ҳафа бўлди. У кетиб қолса, буларни асл юзини оча олармикан?
Фаррухни ҳам аранг кўндирганди.
Ҳазонага кўнгил қўйган эканми? Санжар анча иккиланди. Ишонмади.
Олдиндан Шайдо қариндошлари билан кўпам қўшилолмасди. Тортинчоқроқ бўлиб катта бўлганди.
Шу сабаб Фаррух ҳам унча мулоқот қилмаган қизига ишониши қийин кечди.
Бутунлай ишонмадию, кузатиб, суриштириб. Аниқлаб кўришини айтганди.
Ота-онасига буларни юзини очиш керак.
Наҳотки, исботлай олмаса....
Мана бир ҳафта ўтдики, Баҳодир яна кайфияциз кириб келди. Демак Ҳазонани тополмаган.
У билан бирга спиртли ичимлик ҳиди ҳам кирди хонага.
__Нега бу хонага кирдингиз? Чиқиб кетинг.
Шайдони маст Баҳодирни олдида қўрқув босди. Бир ҳафтадан буён, Ҳазонани хонасида тунаётганди.
Шайдога аперация, ортидан жароҳатни қайта тикилиши сабаб, яқинлашмаётганди Баҳодир.
Аммо ҳозир у маст. Маст одамдан эса қўрқиш керак.
__Сени деб Ҳазона кетиб қолди. Уни соғиндим Шайдо. -деди Баҳодир қандайдур дардли овозда.
__Нега мени деб? Мен ҳайдабманми уни? Кетгани менгаям зарар бўлди. Сизларни юзингизни очолмайманми энди.
__Сен фотиҳангни бузмаганингда менда бундай реъжа бўлмасди. Сенга уйланмасдим. Сени севиб қолмасдим.
__Севги? Кулгимни келтирманг Баҳодир ака.
__Нима сизда севги йўқ демоқчимисан?
__Йўқ сизда севги бор. Жудаям кучли севги. Фақат у ўзингизгагина аталган. Сиз на мени, на Ҳазонани севмайсиз. Сиз фақат ўзингизни севасиз. Тубан жирканчсиз.
Шу сабаб Ҳазона сиздан қочиб кетди. Мен ҳам кетаман барибир.
__У сени деб кетди. -Шайдо кўзларини катта-катта очиб қаради. -У онамни қисмати менда такрорланмаслиги учун, умуман турмушга чиқмайман деганди.
У қийналганди йўқчиликдан. Сенчи? Сенда ҳамма нарса бўла туриб нега шукур қилмадинг. -Баҳодир Шайдони иягидан сиқиб ўзига қаратди. -Мен бундай реъжа қилишимга сен ҳам сабабсан. Тойингни бузиб, даданг сендан дарғазаблигидан фойдаланмоқчи бўлдим.
Агар....
__Басс қилинг. Нега мени айблайсиз?
__Меникисан. Сен ҳам Ҳазона ҳам. Иккингиз ҳам меникисанлар. Уни топаман...
Лекин ҳозир сен билан.
Шайдо Баҳодирни ниятини фахмлаб, типирчилаб қолди.
Ҳали чиллалик бўлса....
Камига ўлар ҳолатда. Ўзини ётоққа отилганини англагач, зорланиб йиғлашга тушди.
__Аниқладингми?
__Ҳа. Полвон ака куёвингизни отаси у жуда кичиклигида вафот этган экан. Онаси эса ўн ёшида.
__Демак етим ўсгани рост эканда.
__Ҳа аммо... -Баҳром гапидан тўхтаб қолди.
__Нима аммо? Гапингни охиригача гапир. Мен сени нега ишдан озод қилдим. Нимаики аниқлаган бўлсанг. Барини айт.
__Ҳўп узр Полвон ака. Ҳалиги, куёвингиз, яъни Баҳодирни ҳеч қандай синглиси йўқ экан.
__Нимаа?
Полвон ака карахт бўлиб қолди.
__Яхшимисиз Полвон ака?
__Яхшиман! У ҳозир қаерда?
__Супер маркетдан кетган. Уйида бўлса керак. Эртага гаплашамизми?
__Йўқ. Машинани тайёрла. Ҳозироқ борамиз.
Полвон ака кўксига қўлини қўйганча, машинада кетаркан. Ўзини койирди...
Нега суриштирмади?
Аввалига жаҳлдан шундай узатиб юборди кейинчи?
Кейин шубҳали ҳеч нарса бўлмадида.
Шайдо турмушига кўниб, нолимай яшаётгандида. Шу охирги ой жуда оғри ой бўлди.
Падезга кириб, қизини хонадонини қаватига кўтарилар экан. Юраги така-пука бўла бошлади.
Эшик олдига етишганда, ғонғир-ғунғир овозлар келарди.
Қўнғриоқни босди. Аммо ичкаридаги овозлар ўзгармади....
Эшик ҳам очилмади....
Эшик дастасини тутиб, эшикни итариб кўрганри. Қулф эмас экан.
Баҳодир мастлиги учун, унутганди....
Полвон ака ва Баҳром эшикдан киришганда, Шайдони йиғисини эшитишиб, ўша таърафга юришди.
Полвон ака жаҳл билан, Шайдони устидан Баҳодирни юлиб олдию. Ўзи ҳам мункиб кетди...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1