4-қисм.
Муаллиф: Дилором Қосимова.
Дадамлар оилада уч ўғил.
Дадам ўртанчаси.
Катта амакимда, тўртда ўғил бор. Бизни оилада, икки ўғил, бир қиз. Яъни мен.
Кичик амакимда уч ўғил бор.
Мен оилани ягона қиз набирасиман.
Менимча ягоналигимча қолсам керак.
Аммамиз йўқ бўлгани, ва оилада мендан бошқа қиз набира бўлмагани учун. Мени бошқача яхши кўради ҳамма.
Ҳатто ўзимдан катта амакивачча акаларим, ва ўз акаларим ҳам "сиз" деб мурожат қилишади.
Ўзимни ҳудди маликалардек ҳис қилиб катта бўлганман.
Акаларим, дадам, амакиларим, ҳамма-ҳаммаси менга ҳеч қачон босим ўтказишмаган.
Менга бирон нимани айтишса ҳам, буйруқ берса ҳам, юмшоқлик билан тушинтириб буюришган.
Шу лаънатига унаштирилдим-у, умримда кўрмаган босим остида қолгандек бўлдим.
Доимо юмшоқ муомилага ўрганганим учун. Уни талаблари, терговлари қадамимни назорат қилишлари, тинмай босим ўтказишга уринишлари, мени асабларимга салбий таъсир ўтказди.
Биринчи курсдан, иккинчи курсга ўтганимдан кейин, мени сўроқлайдиганлар яна ғимирлаб қолдилар.
Кўнгил ишида ҳали нимадурларни бошимдан ўтказмаганим учун, бу масалани оиламга ишондим. Уларга маъқулига кўнишга рози бўлдим.
Судра-судра билан куз охирларида, катта акамни ташаббуси билан таниш дўсти, Ҳаёт исмли йигитга унаштирилдим.
Акам дадамга кўкларга кўтариб, маданиятли, ўқимишли, ва ҳаказо, ва ҳаказолар деб мақтаган йигит. Билмадим нимадандур аламзадами?
Қизларни ёқтирмайдими?
Унаштирувни хоҳламаганмиди билмайман.
Жуда совуққон эди.
Ҳаммаси унаштирувдан бир ой ўтмасдан, синфдош қизимизни тўйидан олдин, тўйда йиғилишни маслаҳатини қилиш учун, мен билан битта Университетда ўқийдиган синфдош йигит, дарвоза олдида мени тўхтатиб, гаплашиб олишни сўрагандан бошланди.
У билан яқин ўртадаги кафега бирга кирарканмиз. Мактаб даврларидаги шўхликларимизни гаплашиб, куларканман. Менга жаҳлдан ҳам кўра, кўпроқ нафрат билан қараб турган Ҳаётбекка кўзим тушди.
Нега бу даражада ғазабланаётганини ўйлаб кўришга ҳам улгурмасимдан, синфдошимни ур-теп қилиб ташлади....
__Бу нима қилганингиз? Қўйиб юборинг уни!!!
Жон ҳолатда Ҳаётбекни қўлидан синфдошимни ажратишга уриндим.
__Нима бало жиннимисиз? Ўлдириб қўяй дедингизку....Олимжон яхшимисиз. Қаттиқ урмадиларми?
__Сен қиз.... -Олимжондан хол сўраётсам, Ҳаётбек мени тортиб ўзига қаратди. -Нега уни атрофида парвона бўляпсан? Негаа? Нима учун У билан ҳиринглаб кирдинг?
__Нима? Нима дедингиз? -менга қилган муомиласидан тоза жаҳлим чиқди. -Сиз ҳозир менга "сен" деб мурожаат қилдингизми?
__Нимааа? -Ҳаётбек менга тушунарсиз нигоҳда қаради.
__Нима, нимаа? Сиз мени сенладиз ҳозир.
__Сен қизни қулоғинг, шунча гапимдан шуни илиб олдими? -менга жиннига қарагандек қаради. -Сен менга мана бу ҳ.....к билан нима қилётганингни айт!
__Сиз аввал нега мени сенлаганизи айтинг. Ким ҳуқуқ берди сизга, мени сенлашга? Ўзимни ҳақорат қилингандек ҳис этдимей -дедим "сен"лаб қилган мурожаати ёқмаганини билдириб. Росдан ҳам нега мени сенлайди? Ҳали таниганига бир ой бўлмай!
__Асааллл!! -деди тишлари орасидан вишшиллаб.
__...ой. -дедим безрайиб мен ҳам. -Асал эмас, Асалой мени исмим. А-са-лой. -бу сафар бўғинлаб айтдим.
__Жаҳлимни чиқаришни яхши уддалаяпсан сен қиз.
__Ҳой жиннимисиз?
Кутилмаганда қўлимдан судраб, алоҳида кабиналардан бирига олиб кирди.
__Менга қара! Гапларимни икки қулоғинг билан эшитиб ол! Агар яна бир марта биронта йигит билан сал аввалгидек ҳиринглашиб юрганингни кўрсам....
__Нима бўлади? -гапи охирига етмай мен гапирдим. -Нима бўлади? Уни билиб-билмай дўппослайсизми яна? Сизни деб синфдош, курсдошларим билан ҳам гаплашолмайман?
__Кимлигини аҳамияти йўқ. -гапини бўлганим ёқмадими? Ёки гапирган гапимми? Икки қўли билан икки елкамни маҳкам сиқди. -Агар ён-верингда йигит зотини кўрсам, оқибати яхши бўлмайди. Мени қонимни қайнатма! Акангни ҳурмати сенга индамаяпман. Аммо ҳар сафар ҳурмат деб, ўзимга қарши боравермайман. -деди кўзлари ғазабдан қисилиб.
Нега бунчалик жаҳли чиқяпти экан? Мен у даражада ёмон иш қилмадимкуу...
Ўша куни анча тортишдик. Унаштирилган бўлсак нима? Бу нарса, менга бундай муомила қилишга ҳуқуқ бермайди.
Бир соатлик тортишувдан кейин, эшитган гапим. "Асрорни синглиси бу даражада тантиқ бўлишини билмагандим" деган гап бўлди.
Аблаҳ, мени тантиқ деб ҳақорат қилдия? Мен тантиқ эмасман. Мен эркаман.
Тантиқ сўзи менга ҳақоратдек эшитилди.
Кабинадан чиққанимиздан, Олимжондан "О" ҳарфи ҳам қолмаганди. Албатта қолмайдида. Шунча калтак, орадан бир соатдан ошиқроқ вақт ҳам ўтди.
Уни олдида уятли бўлдим.
Хол сўраб узр айтиб қўйишим керак.
Хоҳламасам ҳам, ўша куни сўхтаси совуқ мени ўзи маҳалламизга олиб келди. Уйимизгача бормади. Тўғрироғи мен хоҳламадим.
Йигити борлар. Унаштирилганини кўз-кўз қилиб куёв билан кунда-кунора учрашиб юрадиган қизларни унча ҳушламасдим. Йигитлар хўжайин, қизлар уларга тобе бўлиб олишади.
Пффф энг ёмон кўрган нарсам.
Ўзим ҳам улардек бўлишни, бошқалар кўзига шундай истамайман.
__Акангга салом айт.
__Ҳеч қачон! -дедим машинадан тушар пайтим. Айтган гапига жавобан.
__Нима?
__Ешитганиз. Мен сиз билан бирга келганимни айтмайман. Ва бу биринчиси. Мен кимгадур қарам бўлиб юришни хоҳламайман.
Бундан кейин менга эгалик қилиб юришга уринманг.
Мен ўзим юрган йўлимни яхши биламан. Ўзимни назорат қила оламан.
Кимдур менга ўз сўзини ўтказишга уринса: атай тақиқлаган ишини қиламан.
Ҳатто Асрорбек акам ҳам менга сиздек қўрс муомила қилмайди. -дедим энг жиддий, айтганини қилдирадиган акам билан Ҳаётбекни солиштирганча. Гапимни айтдим-у, терс бурилиб кета бошладим.
Ортимдан икки марта исмимни айтиб чақирди. Мен қарамадим.
Қарамайман ҳам. Мен унга айтдим. Исмим Асал эмас, Асалой эканини.
Гапимни тушунмаган бўлса, бу ўзини муаммоси...
Уйга келиб ҳеч нарса бўлмагандек юрдим. Ойимга қаралашдим. Янган уйига кетганди. Бўлмаса ойим ошхонада куймаланмасди.
Мени жуда эркалатиб катта қилишган бўлса ҳам, "қиз бола билиши керак " деб ошхона ишларида, бўш қўйишмаганди.
Кечки овқатга қилган егуликларимизни мақтаб-мақтаб ейишгандан кейин. Ошхонани йиғиб, хонамга кирдим.
Телефоним овозсиз реъжимда, анча қўнғироқ ва смс лар келибди.
Эриммай битта-битта кўра бошладим.
Синфдош дугоналаримдан сал кам элликта ҳабар.
Албаттада. Яқин дугоналаримиздан бирини тўйи. Шу совуқда зарилмикан?
Этларим жимирлаб кетди. Мени тўйим илиқ кунларда бўлади.
Қалтираб ўтирмайман совуқдан.
Телеграмда "Синфдош қизлар" группамизга, умумий қилиб жавоб ёзиб қўйдим. Онлайн бўлмаганим учун, сабрсизлар смс ҳам ёзишибди эринмай.
Энди навбат Ҳаётбекдан келган ҳабарларга. Бу асаб нима ёзди экан?
"Сен қиз одамни ҳурмат қилишни биласанми? Ортиндан чақирдим! Нега ортингга қарамадинг? Инсонларни ҳурмат қилишни биласанми?"
Битта қўнғироқ ва битта смс. Аммо шу смс дан ҳам заҳари чак-чак томиб тургандек.
"Мен сизга айтдим. Исмимни тўлиқ айтмадиз. Ҳурматни ҳурмат қилганга қиламан. Қўполларга эмасс!!"
Ўзимча зўр жавоб ёздим деб ўйладим. Ҳабарни жўнатгач, интернетга кириб бир нималар кўрдим. Зерикарли....
Кейин Олимжон ҳаёлимга тап этиб урилди. Ундан узр сўраш керак.
__Ало.
__Яхшимисиз Олимжон. -телефон ортидан уни ҳорғин овози янграгач, ҳол сўрадим.
Овозимдан биттада таниди.
__Асалой?
__Ҳа мен. Ҳалиги....Сиздан узр сўрамоқчи эдим....Бугунги иш учун.
__У йигит ким? -деди узримга жавоб бермай. Оҳангидан қизиқаётганми, ёки бошқа маънодами англолмадим.
__У мен билан унаштирилган йигит.
__Сиз унаштирилдингизми? -овози бир тон баландлаб сўради. Ортидан ожизгина ингроқ ҳам сезилди. Менимча Ҳаётбекни бугун кўрсатган каромати натижаси бўлса керак.
__Ҳаа шундай. -дедим бироз тортиниб ҳижолатдан.
__Мен...мен билмагандим. Нега менга айт...айтмадингиз. Нега мени ҳабарим йўқ? Қачон? Нима учун? -деди овози титраброқ. Тутилиб-тутилиб.
__Тушунмадим? Олимжон мен шахсий ҳаётимда бўлаётган ҳар бир гап-сўз учун сизга ҳисоб беришга мажбурмасман шекилли? -дедим узр сўраш учун қўнғироқ қилганимни ҳам четга суриб. Менга бундай оҳангда гапиришларини ёқтирмайман.
__Асалой мен.... мени туйғуларим.....Сиз уларни биласиз деб ўйлагандим.
Овозидаги титроқ кучайди. Менга бефарқ эмаслигини билардим. Аммо бу ҳеч нимани ўзгартирмайди. Ундан бошқалар ҳам бўлган, менга қизиққан. Бу дагани, ҳар қизиқиш билдирганча иршайиб кетишим керак дегани эмаску.
__Олимжон мен учун биз оддий синфдошлармиз. Ундан ортиқ нарса бўлиши мумкин эмас. -дедим жиддийлик билан. Шу пайт Ҳаётбекдан қўнғироқ келди. Чуқур уҳ тортдим. -Майли Олимжон. Яна бир бора узр. Мени деб, бироз жикастландингиз. Менга қўнғироқ бўляпти. Унга жавоб беришим керак.
__Қалбим жикастлангани олдида бу ҳеч нарса эмас.
Бечорахол айган гапига. Жавоб бермай ўчирдим. Бу орада Ҳаётбек иккинчи марта ажиданияга тушишга улгурганди.
__Ало.
__Шу пайтда ким билан гаплашаётгандинг. -жавоб беришга улгурмасимдан, заҳрини сочди.
__Бугун кўрсатган кароматингиз учун, узр сўраб қўйдим.
__Нимаа? Сен қиз яна ўша билан гаплашдингми?
__Гаплашсам нима қилибди? Ундан одоб юзасидан узр сўрадим, тамом!
__Сен одобни биласанми? Одобни билган одам ҳурматни ҳам билиши керакку.
__Мен сизга аммангизни қизи эмасман. Сал ўйлаб муомила қилинг. Шахсиятга тегмасдан. Ўзингизга боқинг аввал. Одобни билган одам. Биринчи марта кўрган одамини, ур-сол қилмайди. -дедим жаҳлим чиқиб.
__Сен мени бўлажак хотинимсан. Шахсиятингга келсак, ҳақиқатни айтдим. Бир гап келдию ҳа майли.... Синфдошингга келсак, хотинчалишга ўхшаб, қизлар билан ҳиринглашиб юрмаганда, бундай ҳолат бўлмасди.
__Келган гапингизни айтинг. Ичингизда қолиб кетмасин. Синфдошимга келсак, У мени унаштирилганимни сал аввал билди. -дедим гапларидан асабийлашиб. Шу пайтгача ҳеч ким менга бундай қўрс муомила қилмаганди. Буни оҳангидан сўзларидаги нафрат билиниб турарди.
__Гапни қисқа қиламан. Қадамингни билиб бос. Битта ёмон гап эшитсам оқибати яхши бўлмайди.
Мен нима дедим-у, у нима деди? Телефонни ўчириб қўйди.
Жаҳлим чиқди. Қайта қўнғироқ қилиб гапиргим келдику.
Менга қизилни босган инсонга, қайтиб чиқишга ғурурим йўл қўймадим.
Аммо асабийлашиб, анчагача ухлолмадим. Мен бундай муомилага ўрганмагандим. Уни гап оҳангидан унаштирилган қизини шунчаки, тергаш, назорат қилиш эмас. Қандайдур, алам ва нафрат қоришиб тургандек бўларди. Бу эса менга ёқмасди.
Ҳатто оиламдагилар ҳам, қадамим ҳақида бундай қўпол тушунтиришмаганди.
Бу эса.....
Эрталаб бош оғриғи билан уйғондим. Нонуштани ҳам иштаҳасиз едим.
Ўқишга боргим келмади. Аммо мажбурман боришга.
Хоҳламайгина тўғри келган кийимимни кийиб, ўқишга йўл олдим.
Яхшиям келибман. Дугоналарим билан сал чалғидим. Уч кун яхши ўтди.
Олимжон ўқишдан чиқаётсам йўлимни тўсди.
__Яхшимисиз? -дедим одоб юзасидан.
__Яхши. Асалой менга ўша йигитни телефон рақамини бера оласизми?
__Қайси йигит. -дедим ҳаёлимга Ҳаётбек келган бўлса ҳам.
__Ўша кунги йигит.
__Уни рақамини нима қиласиз?
__Асалой наҳотки, ўзингизга шундай қўпол йигитни раво кўрсангиз? Билишимча ўзингизга ҳам, яхши муомила қилмайди У йигит. -деди айланиб ўтаётганимда билагимдан тутиб қолганча.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1