23 август куни Тошкентда вақт
тушдан оғганда¸ ўзбекистонлик
Озодлик муштарийларидан¸ ëшлар
орасида оммалашган кўп сайтларга
кириб бўлмай қолгани ҳақида
хабар келди. "Одноклассникига уйдаги
компютеримдан кирмоқчи
бўлаяпман¸ аммо неча марта
уринсам ҳам¸ "Ошибка" деган ëзув
чиқиб келаяпти"¸ деди Озодлик
билан боғланган тошкентлик талаба йигит.
Озодлик мухбири бу хабар
тафсилотини ўрганишни бошлаши
билан¸ Ўзбекистон ичкарисидаги
ярим расмий ахборот порталида
ҳам айни хабар пайдо бўлди. "Бугун маҳаллий вақт билан соат
14:00 атрофида Ўзбекистонда
халқаро Интернет тармоғи ишида
узилишлар кузатилди"¸ деб хабар
берди ярим расмий Olam.uz портали. Бу манбанинг ëзишича¸ хорижий
сайтларга киришга уринилганда¸
браузер автоматик тарзда www.msn.com сайтига ўтказиб
юбормоқда.
”HTTP протоколи бўйича кўплаб хорижий сайтларни очиб бўлмай
қолди. Айни пайтда¸ ICQ, Skype, Mail.ru Agent каби HTTP алоқасини
талаб қилмайдиган мессенжерлар
фаолиятида узилиш кузатилмади”¸
деб ëзди Ўзбекистон ичкарисида ишлаëтган Olam.uz сайти.
Озодликка мурожаат қилган
ўзбекистонликлар ëшларнинг
кундалик сайтига айланган
ижтимоий тармоқлар¸ хусусан¸
Одноклассники.ру¸ ВКонтакте.ру ва Facebook каби сайтларга кира
олмаëтганларидан шикоят
қилдилар.
”Ўзбектелеком” мутахассислари¸
Olam.uzнинг ëзишича¸ бундай
узилиш сабабларини аниқлаб¸ уни бартараф этиш устида ишламоқда.
Бу сабабларнинг моҳиятан техник
ëки сиëсий экани ҳақида ҳозирча
ҳеч қандай маълумот йўқ.
Ўзбекистонда хорижда фаолият
юрғизаëтган мустақил ахборот агентликлари¸ шунингдек
мухолифат сайтлари йиллардан
бери мунтазам тўсиб келинади.
Хусусан¸ Озодлик радиосининг
Интернет саҳифасига Ўзбекистон
ичкарисидан киришга уринилганда¸ фойдаланувчи
автоматик тарзда msn.com сайтига
ўтказилади.
#новости
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев