бўлмас
манзара... Ерда ётардим,
атрофим қон...
Ҳеч нарсани сезмас
жонсиз танам... ва аллақандай шовқин
суронлар... нима учун
бундай аҳволга келиб
қолдим... қаердаман
ўзи...?!
******************* *************
Эриниб уйқудан
турарканман, бугун
қиладиган ишларимни
бирма бир санай
бошладим... - Демак, гул дўкон...
ундан кейин парк... яна
нималардир ишқилиб...
оббо шу учрашувларни
ким ўйлаб топганикин а?
Ўзимга гапириб тургандим ховлидан
онажонимнинг овози
эшитилди...
- Равшан, болам
уйғондингми? Тез кел...
Нонушта қилиб ол. - Ҳозир чиқяпман.. дедим
эриниб..
- Бўлақол, бугун
ишларимиз кўп болам...
Ўрнимдан туриб, юз
қўлимни ювиб дастурхон устига ўтирдим...
- Ассалому алайкум
дада...
- Воалайкум ассалом.
Яхши ётиб турдингми?
- Раҳмат... (негадир ҳар гал дадам билан
гаплашганимда
салобатлари босади,
шунинг учун гапни
қисқароқ қиламан хар
доим)... Дастурхон атрофида
оилавий жамулжам
ўтириш қандай баҳт.
Ҳар доим ўзимни шундай
ҳолатдаги даврада
баҳтиёр ҳис қиламан... Зиёли оилада
улғайганлигим учун
бизни оилада фақат
диний тоифага оид
масалалар муҳокама
қилинади... Ўзим ҳам беш вақт намоз ўқиб,
отамнинг диний
талимларини олганман...
Маҳалламизда ҳам
оиламиз обрў этиборли
оила саналади. Шунинг учун бирор бир марака,
тўй ҳашамда ҳам бизни
оилага мурожаат
қилишлари одатий ҳол.
Мана бугун ҳам дадамни
қаергадир чақириб олиб кетишди, менимча қўшни
маҳалладаги маслаҳат
ошига кетишди..
Кийиниб ойнага қараб
ўзимга оро берарканман
онам ёнимга келиб: - Менга қара Равшанжон
болам. Гулни
чиройлисидан ол...
Ҳопми? Келинойингга
қўнғироқ қилдим, ҳозир
келиб қолса керак, қолган гапларни
келинойинг
тушунтиради..
- Ойи, қизиқмисиз?
Уйланаётганим йўқку,
учрашувга чиқяпман - дедим кулгум қистаб.
- Уйланасанда болам ўша
қизга, шунинг учун
айтаяпман болам. Сен у
билан баҳтли бўласан,
ҳали мени айтди дерсан – дейдилар мулойимлик
билан.
- Эҳ ойижонимей... – деб
онамни бағримга
босаман..
- Борақол болажоним кеч қолма яна. Оқ йўл
омадингни берсин, Худо
қўлласин. Ўзингга
саломатлик, ишингга
ривож.
- Омин Оллоҳу Акбар... Ойижонимни дуоларини
олиб йўлга отландим..
Дарвозадан чиқарканман
телефоним жиринглаб
қолди... келинойим экан...
гўшакни олиб: - Ассалому алайкум,
келинойи, яхшимисиз?
- Воалайкум ассалом.
Равшанжон тузукмисиз?
- Ҳа раҳмат, яхши... а бу
нимага уйга келмадингиз? Ойим
кутдилар сизни...
- Узр, уйдан чиқишим
қийин бўлиб қолди..
- Ҳа, зарари йўқ.. дедим
келинойимни ҳижолат қилмайин деб.. Яна
гапимда давом этдим..
- Қаердасиз келинойи..?
- Йўлдаман, аниқроғи
метродан энди чиқдим..
- Унда сизни боғга кираверишда кутаман
бўладими?
- Майли ҳоп... агар
аввалроқ борсам кутиб
тураман сизни -
дейдилар - Бўлади гулни ҳам ўша
ердан оламиз.. - дедим
таклиф оҳангида...
- Келишдик...
Келинойим билан боғ
олдида учрашиб, гул олдикда ичкари томон
юрдик... иш билан бўлиб
бунақа жойларга келиш
ҳаёлга ҳам келмайдия?...
Боғ чиндан чиройли эди.
Биз учрашдик... Шаҳло чиндан жуда чиройли,
оқила, суҳбатидан уни
ийманиб, уялиб
гапириши чиндан
ҳавасимни келтирди...
Мен гапирардим, у эса диққат билан эшитар,
сўзларимни бўлмасдан
мақул келган гапларимга
иболи оҳангда
гапирмасдан жимгина
бош қимирлатиб қўярди ҳолос. Тақдирим Шаҳло
эканлигини, у билан
албатта баҳтли
бўлишимни кўз олдимга
келтирдим... Учрашувдан
кўнглим тўлиб келинойим билан уйга
қайтдик...
Кайфиятим яхшилигини
билган онам ҳаммасини
тушунди шекилли, яхши
гаплардан гап бошлади... - Равшанжон, келин ёққан
кўринади, а?... дейдилар
кулимсираб.
- Ҳалиги... - бошимни
қашлайман..
- Тушунарли, хеч хижолат бўлма... Бу
ёғини энди биз билан
келинойингга қўйиб бер...
Тўғрими, келинойиси... -
келинойимга юзланиб...
- Албатта, бу юришда Равшанжонни гулини
бошқалар илиииб
кетади.
Орада озгина кулгу
кўтарилди... Онам
хурсанд, мен баҳтли эдим...
Шундай қилиб,
қариндошларимиз тўйни
ҳам бошлаб юборишди...
Тўйгача биз Шаҳло
билан учрашиб турдик... Уни ҳам баҳтли
эканлигини ҳис қилиш
қийин эмасди...
Карнай сурнай, ўйин
кулгу, ҳушчақчақлик
билан, орзуларимизда келиб чиқиб, меъёрдан
ошмасдан тўй қилдик...
Ота онам келинлик
бўлишди, умуман Шаҳло
бу оилага ҳудди
аввалдан келиб юргандек ҳамма нарсага, уй
ишлари, қайнота қайнона
хизматига тез кўникиб
кетди..
Онам ҳар ишда Шаҳлога
кўмаклашар, билмаганларини
ўргатарди... Мен ҳам ҳар
намозимда оиламни,
Шаҳлони ҳамма
ҳаммасини дуо
қилардим... Шу зайлда кунлар ўтиб
ҳар доимгидек ҳаётимиз
давом этарди...
Кунлар, кунларни қувиб
ойлар ўтди... Ҳаётим бир
текисда кетарди. - Ишхонамизга янги
котиба келди,
кўрдингми? - деб қолди
бир куни ҳамкасбим...
- Келса келар, нима
бўпти. Шусизам нечтаси келиб кетиб ётибди.. –
дейман бепарволик
билан...
- Э, ҳаа бу кишим
уйланганларууу.. –
кесатади ярамас. - Менга қара Олим. Қўй
шунақа гапларингни...
- Бўлди, бўлди... – дейди
оғзини беркитиб ишора
қилганча...
******************* *******
- Равшан, сизни
директор йўқлаяпти. -
дейишди ҳамкасбларим
- Нима гап экан?
Тинчликмикан ишқилиб - Билмадим
Директор ҳонасига
кирарканман эшик
олдида котиба қизга
кўзим тушди... Ичимдан
бошқача овоз чиқарди.. - Кечирасиз, мен
Ҳолиқовман. Директор
чақиртирган экан. -
котиба қизга сўз
қотаман...
У бўлса: - Мен Содиқоваман, Зебо
Содиқова. Директор
ҳозир бандлар, ўтириб
турсангиз чақиришади. -
самимий ва ҳушчақчақ
оҳангда жавоб беради. Зебони ҳаётимга кириб
келиши шундай
бошланганди, у жудаям
гўзал, айниқса
ҳушчақчақлиги менга
жуда ёқарди... Лекин Шаҳло билан
солиштирмасдим, чунки
Зебода мени ўзига
тортадиган нимадир бор
эди... билмадим балки
уни севиб қолгандирман, лекин асосий вақтимни
Зебо билан ўтказишни
ёқтирардим. У эри билан
ажрашган, ёлғиз ўзи
яшарди.
Базан уникида ётиб ҳам қолардим...
Минг таассуфки Шаҳлога
этибор бермай қўйдим,
гапиргим ҳам келмас...
ҳаттоки оҳирги пайтда
уйда уни деб жанжал ҳам қилдим...
Ота онамга уйдан кецин,
бу билан ортиқ
яшамайман дедим...
Онам зор ялинди...
- Ҳой болам, кўзларингни оч... нима
бўлди сенга, нимага
оҳирги вақтларда
ўзгариб қолдинг -
дейдилар.
Мен эса ҳеч кимни эшитишни
ҳоҳламасдим...
Кўзимга фақат Зебо
кўринарди... Усиз бир
сония ҳам яшай
олмайдиган бўлгандим, ҳаётим мазмунига
айланганди у...
Уйимдан буткул совиб,
Зебоникига тез-тез
борадиган бўлдим...
Дўстларимни менга насиҳат қилишлари
умуман ёқмасди, уларни
ҳам жеркиб ҳар гап
билан дилини
оғритардим...
- Менга қара бу мени ҳаётим, аралашма, нима
қилаётганимни ўзим
яхши биламан... дедим
менга насиҳат қилган
навбатдаги дўстимга...
Бу орада мен Зебога тобора боғланиб
қолгандим, Шаҳло эса
ҳомиладор эди...
Ўзимни ҳеч икки ўт
орасида юргандек
сезмасдим.. чунки ҳаётим мазмуни Зебо
ёнимда, у билан баҳтли
эдим...
*******************
*******
- Ало, Равшан ака... келаяпсизми?...
- Ооо Зебохон.. ҳозир
борамизда..
- Тезроқ келинг, ош
қиляпман.. - дейди мени
севинтириб тушмагур. - Ҳоп, ҳоп жоним ҳозир
йўлга чиқаман.. -
гўшакни қўйдим...
Уйимдагиларни ҳай
ҳайлашларига қарамай
уйдан отилиб чиқиб кетдим...
Дўкондан гул ва шампан
виносидан олиб йўлда
кетарканман ичимда
бугун бутун кунни Зебо
билан ўтказишимни ўйлаб мийиғида кулиб
қўяман.
Бирдан кўзимни машина
чироқлари қамаштириб
узоқан келаётган матиз
автомобилининг кучли зарбидан.. учиб кетдим...
*******************
*******
Ҳамма ёғим қон...
Одамлар йиғилган...
Танам ерда жонсиз ётар... руҳ бўлиб ўзимни
кузатарканман, аслида
бу қилган ҳатоларим
эвазига товон
эканлигини англадим...
Лекин, энди кеч эди... Ҳамма воқеалар бирма
бир кўз олдимдан ўта
бошлади...
Онамни нохақ хисоблаб
айблаганларим, маҳалла
куй олдида бош кўтаролмай қолган отам...
Ҳомиладор хотиним ва
туғилиб ҳали дунё
юзини кўрмаган
фарзандим...
Мен ўзимни баҳтимга чанг солган баҳтсиз
эдим...
Танамдан руҳ бўлиб
ажралиб чиқарканман...
Оллоҳим олдида, оилам
олдида... ҳамма ҳамманинг олдида жавоб
беришим лозимлигини
тушуниб етдим...
Эй Ҳудойим...
Фарзандимни жонини
саломат сақлагин...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев