Лекин ошкор этмайдилар. Эркаклар севгиси юракларида яширин...." "Турмушимизнинг беш йиллигига келиб, тушуниб етдимки, севгимиз чин эмас экан. Аниқроғи, сизнинг севгингиз. Ахир сиз қандай эдингиз? Икки йил куйимда адо бўлиб, ортимдан юрдингиз. Мени севишингизни такрорлаб, юрагимни эгалладингниз. Тўйдан олдин жуда бахтли эдик. Тўйимиз куни ҳам то кексайгунча бир-биримизни севиб ўтамиз, деб ўзаро ваъдалашдик. Ҳа, бошида ҳаммаси яхши эди. Аммо... кейин оила, рўзғор, фарзандлар, иш... Мен ва Сизнинг йўлимиз бирлашдию, айрилди. Мен энди уй-рўзғор, бола-чақа тарбияси билан, сиз эса ишхонангиз, касбингиз, карьерангиз билан ўралашиб қолдик... Сизни эрталаб бир, кечда бир кўраман, холос. Дам олиш куни эса болалар билан ўйнайсиз. Болалар дам олиш оромгоҳига кетдию, ёлғизлигим сезилди. Шуми севги? Қани аввалгидек романтик учрашувлар, бетакрор гуллар? Қани севги изҳорлар, тинимсиз СМСлар.... Сиз саволларимга жавоб беролмайсиз, чунки мени севмай қўйгансиз. Мен... сизни бошқа кўришни истамайман.” Эркак бу мактубни ўқидию, юрагида санчиқ турди. Қўлидаги гуллар тушиб кетди. Рафиқаси ёзганми буни чиндан? Нега, нима учун? Чиндан ҳам шунчаликка бориб еттикми ё? У хотини сингари адоғсиз саволларга жавоб истаб уйни айланиб чиқди. Хотини йўқ. Мактуб уйга кираверишдаги кўзгули жавонга қистириб қўйилганди. Эркак ётоқхонага кириб, кийим жавонни очди, аёлининг буюмлари йўқ! У ўтган беш йиллик ҳаётини кўз олдига келтирди. Ахир улар бахтли эди. Ёки чиндан ҳам хотинига эътибор бермай қўйдими? Гуллар, учрашувлар... гарчи камайган (эҳтимол йўқолган) бўлсада, юрагидаги севги ҳамон ўша кунлардек жўшқин, соф. Шаҳар кўчаларига қоронғулик тушган бўлса-да, чироқлар туфайли нурафшон. Аёл ўзларининг қадрли скамейкаларида ўтирганча, қилган ишини таҳлил қиларди. Нима қилиб қўйди? Эрини, оиласини ташлаб кетдими? Биров сабабини сўраса, нима дейди? “Эрим романтик бўлмай қолди” дейдими? Кулгули жавоб. Лекин... аёл ҳамиша меҳр-муҳаббатни биринчи ўринга қўйиб яшаган, қизлигида оқ отдаги шаҳзодасини интизор кутганлардан. Жўнгина айтсак, романтик олам вакили. Ҳа, эри уни чиндан ҳам севмай қўйган. Йўқса, бугун уларнинг танишганларига етти йил тўлганини билмасмиди? Бу санани қанчалар қадрларди эри? Энди эса кун бўйи ишидан ортиб бир бора қўнғироқ қилиб табрикламади, эсламади ҳам. Йўқ, қайтиши керак. Майли, эри унга эътибор бермаса бермасин, лекин аёл уни қаттиқ севади. Севгилари учун курашиб, ота-оналаридан оқ фотиҳа олгунларича қанчалар қийналишди. Энди барига қўл силтаб кетолмайди. Соатига қаради, эрининг келишига ярим соат бор. Улгуради. Хатни ташлаб юборишга, ҳеч нима бўлмагандек уни кулиб кутиб олишга... Эшикни калити билан шоша- пиша очди. Ҳайрият, хат жойида турибди. Дарҳол уни олиб, ёқиб юборишга тутинди. Бироқ ичидан кўриниб турган ёзув - эрининг ёзувини таниди, танидию, юраги шув этди... “Эътирозларинг ўринли. Бу гапларни айтмаганингда эҳтимол, хатоларимни сезмай яшайверардим. Юрагимдаги сенга бўлган севгимни сездириб туриш хаёлимга келмапти. Биз эркаклар шунақа эканмиз: “Тўйим куни унга севишимни айтганман, бу унга бир умр етади”, деган хаёлда юраверарканмиз. Лекин... гуллар, учрашувлар, изҳорларсиз ҳаёт -бу севгисиз ҳаёт дегани эмас. Мен учун шундай. Сени севишимни нималарда англардим, буни қандай исботлардим? Сен қоронғу лифтдан қўрқасан, биламан. Шунинг учун лифтимиз доим чароғон. Унга ҳар ойда куйиб қолиш эҳтимолини ўйлаб, янги чироқ ўрнатаман, сен қўрқмагин деб. Баҳорда дарахт гулларига аллергиянг бор, деразамизга тўрпарда қоқаман, шамол гулларни очиқ деразага учирмасин деб. Болалар сени толиқтиради. Якшанба куни уларни ўйнатаман, сен бироз дам олгин деб. Чиройли либосларни яхши кўрасан. Бунинг учун янада кўпроқ ишлашга, касбимда омад топишга интиламан, оилам бекаму кўст бўлсин деб. Бу сенга сезилмасди. Чунки бу ҳолатлар романтик эмас-да. Аммо турмушнинг романтикаси шу экан. Турмушдаги севги бу бир- бирини аяш, эҳтиётлаш, тинч- тотув яшаб, фарзандлар камолини кўришдир. Шундай бўлса-да, мени кечир. Севгимни гуллар билан безашга интилмапман. Қайтишингни билардим... Ҳозир эса, эшикни оч, қўлимда гул, сени кутаяпман. Ахир бугун сени топганимга етти йил тўлди!" Аёл кўзларида ёш билан эшикка отилди.
https://www.youtube.com/watch?v=LrLq_OkDXzk
https://www.youtube.com/watch?v=xYXMxlz79cc
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7