ТОПГАН ДЎСТЛАРИМ
Билмайсиз
– кўнглимдан ўтказдим нени,
Билмайсиз
– нимани ўйлар кўзларим.
Гарчи
йўқотмаган эдингиз мени,
Мени
интернетдан топган дўстларим.
Меҳр
кўзда дерлар, ростми бу сўзлар,
Шартмиди
кўзларга тушиши кўзлар?
Унда нега
бунча самимийсизлар,
Мени
интернетдан топган дўстларим.
Кимдир
қоқ кўксимга ўқ отгани чин,
Бошқаси
пайт пойлаб жим ётгани чин,
Кимдир
ҳаётидан йўқотгани чин,
Мени
интернетдан топган дўстларим.
Ўзим ҳам
кимнингдир ортидан чопдим,
Ким учун
кўнглимнинг эшигин ёпдим.
Сиз
меними ёки мен сизни топдим,
Мени
интернетдан топган дўстларим.
Асли биз
хизматсиз дўстга айландик,
Ҳеч
қандай тилхатсиз дўстга айландик.
Муҳими –
миннатсиз дўстга айландик,
Мени
интернетдан топган дўстларим.
Яшаш
қийин ҳаддинг сиғмаслар бўлса,
Кул
бўлганинг кўриб куймаслар бўлса.
Атрофингда
ўзинг суймаслар бўлса...
Мени
интернетдан топган дўстларим.
Аяйсиз,
чин сўзни канда қилмайсиз,
Хатоларим
баъзан кўзга илмайсиз.
Яхшиманми,
ёмон – буни билмайсиз...
Мени
интернетдан топган дўстларим.
Барчамизни
еру само асрасин,
Чин юракдан
чиққан дуо асрасин.
Сизни
йўқотишдан Худо асрсин,
Менинг интернетдан топган дўстларим......
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев