Кўнглимни қолдиринг қон оқсин кўздан.
Қайта дуч келмоққа имкон қолдирманг,
Сиз шундай қилингки тил қолсин сўздан.
Ҳа сиз шундай қилинг мен кечай сиздан,
Вужудим музласин сизни кўрганда, Бир кескин сўз айтинг дил узай сиздан,
Яшнгаган нигоҳни яшин ургандай... Туйғусиз,кулгусиз қолдиринг мени, Майлида орзусиз қолдиринг мени, Фақат сиздан кечиб ўтай дунёдан, Ақлнинг измига солдиринг мени, Дардим ўзим учун дорга айлансин, Баҳорим зумда қиш,қорга айлансин, Сиз шундай қилингки ўзгани севай, Йўқ меҳрим бир зумда борга айлансин.
Куйдиринг бир ҳовуч кулга айланай, Ўлдиринг тап тақир чўлга айланай, Фақат бу азобдан қутқаринг мени,
Ё севинг ҳеч сўлмас гулга айланай.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1