Предыдущая публикация
Юзларимни ювди кўз ёшим,
Нураб битди тоғдек бардошим,
Кулиб турар, оҳ, бағритошим
Овутиб қўй, келгин Муҳаббат...
Юрагимни қўйиб кафтингга,
Музларини эрит тафтингда,
Олма ахир бунча забтингга,
Овутиб қўй, келгин Муҳаббат...
Борлиғимни тиғлайди дардим,
Кўз ёш бўлиб йиғлайди дардим,
Қўш дунёга сиғмайди дардим,
Овутиб қўй, келгин Муҳаббат...
Эшитмади дилда боримни,
Англамади кўнгил зоримни,
Кўндириб бер бедил ёримни,
"Овутиб қўй", дегин Муҳаббат...
Тушунмадинг сен ҳам тилимни,
Ҳажронида бағрим тилинди,
Севмайсан-да, севсанг дилингни,
Совутиб кўр, севсин Муҳаббат!!!
Мақсадхон ҲАКИМОВА
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев