✨СУБҲИДАМ ИНЪОМИГА ҲАМДУ САНОЛАР
اللهم ما أصبح بي من نعمة أو بأحد من خلقك فمنك وحدك لا شريك لك فلك الحمد و لك الشكر
👉Тани жонимизни соғ-саломат қилган,
👉Тўрт мучамизни бус-бутун сақлаган,
👉Тинчлик-омонлик, мўл-кўллик, офият, ризқ-рўз, фароғат, фаровонлик каби инъомларини биздан аямаган,
👉Иймон ва Исломдек бебаҳо неъмат билан бизни сийлаган,
👉Неъматларининг адоғи йўқ, фазлу карамининг чек-ниҳояси йўқ,
👉Сўраган ҳар бир нарсамизни берган, сўрамасимиздан олдин бизга қанча-қанча неъмат тортиқ қилган,
👉Ва яна "шукр қилсангиз, зиёда қиламан, сўрасангиз бераман", деб битмас-туганмас хазинасининг дарвозасини биз қуллари учун катта очиб қўйган,
👉 Яна бир улуғ айём Жума кунига етказган,
👉Жумадек буюк кунда бомдод намозига уйғотган,
👉Икки ракаат суннати дунё ва ундаги бойликлардан афзал бўлган бомдод намозини солиҳ бандалар қатори масжидда жамоат билан ўқишга насиб этган,
👉Дилимизга Ўз муҳаббатини солган,
👉Энг суюкли Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлиш бахтига мушарраф айлаган,
👉У зотга бир бор саловот айтсак, бизга ўн бор салавотлар айтадиган ҒАНИЙ, ҲАМИЙД, КАРИЙМ, ҲАЛИЙМ, ПАРВАРДИГОРИМИЗГА, ЁЛҒИЗ АЛЛОҲГА ҲАМДУ САНО ВА ЧЕКСИЗ ШУКРЛАР БЎЛСИН.
👉Илоҳо, ҳар бир берган неъматинг учун,
👉Ҳар бир берган мол-мулкинг учун,
👉Бир қултум сувдан тортиб, тандир тўла нонлар учун, кунда қайнаб турган қозондаги турли таомлар учун,
👉Боғдаги мева-чевалар, даладаги дон-дун, сабзавотлар учун,
👉Яйловларда ўтлаб юрган мол, қўй, туя каби чорвалар учун,
👉Дарёлардан, сойлардан, ариқлардан, кранлардан оқиб турган сувлар учун,
👉Мусаффо осмон, тинч замин, ер ости ва устидаги табиий бойликлар учун,
👉Хақ билан ботилни ажратадиган илм берганинг учун,
👉Бандага эмас, ёлғиз Ўзингга сиғинадиган қилиб қўйганинг учун, ё Раб Ўзингга шукур, Ўзингга шукур, Ўзингга шукур.
👉Неъматларингни тан олиб, Ўзингга шукур айтишга насиб қилганинг учун алоҳида шукур.
👉Илоҳо, ношукр бандалардан қилиб қўйма,
👉Ёлқовлик, танбаллик, дангасалик каби бало-офатлардан Ўзинг асра, Ўзинг асра, Ўзинг асра...
👉Ё Раб, бу тилимни зикр, шукр билан банд қил,
👉Қалбимни иймон, илм, муҳаббат, қаноат билан тўлдир...
👉Ва соллиллаҳумма ала абдика ва набийика Муҳаммад ва саллим.
👉Азиз биродарлар, бугун Жума — саййидул айём.
👉Бу кунни уйқу билан барбод қилманг,
👉Беҳуда ўйин-кулгу билан вайрон айламанг...
👉Бу кундан унумли фойдаланинг!..
👉Буни яқинларингизга улашинг зора кимгадир фойдаси тегса, кимгадир ниманидир эслатса...
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1