«Реал» «ПСЖ»га бразилиялик ҳужумчи Неймар учун 90 миллион евро ва уэльслик Гарет Бэйлни таклиф қилмоқда.
Mundo Deportivo нашри хабарида қайд этилишича, 27 ёшли бразилиялик футболчи французлар клуби сафини тарк этишни истамоқда, аммо у Антуан Гризманн трансферидан кейин собиқ жамоаси «Барселона»га ҳам керак бўлмай қолди.
Бу вақтда эса «Қироллик клуби»да унга жой топилади, буни «Реал»даги манбалар ҳам тасдиқлашмоқда.
Бундан аввалроқ, мадридликлар клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Гарет Бэйл яқин вақтлар ичида жамоани тарк этиши кутилаётганини маълум қилганди.
Якунланган мавсумда Неймар парижликлар сафида барча турнирлар доирасида 28 учрашувда майдонга тушган ва 23 гол урган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2