Предыдущая публикация
Арнаутович "Шанхай СИПГ" сафидаги дебют ўйинидаёқ гол киритди
Бугун Хитой Суперлигасида 19-тур ўйинлари давом эттирилди.
Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепадиган "Шанхай СИПГ" бу тур сафарда "Чунцин Лифан" билан куч синашди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Аҳмедов беллашув қайдномасидан ўрин олмади.
Қайд этиш жоиз, мазкур баҳс "Шанхай СИПГ"нинг австриялик ҳужумчиси Марко Арнаутович учун дебют учрашуви бўлди ва илк ўйиндаёқ тажрибали футболчи рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев