Жоним берай кулишинг учун,
Ноз, нозланиб юришинг учун,
Айтгин нетай, айтгин не қилай,
Мени севиб қолишинг учун.
Бой бўлайми, бойлик йиғайми,
Ёки ўтли шеърлар тўқайми,
Олийгоҳга кириб ўқайми,
Мени севиб қолишинг учун.
Мажнундек чўл кезайми- абгор,
Фарҳод бўлиб қазайми анхор,
Айт не қилай эй, гўзал дилдор,
Мени севиб қолишинг учун.
Ёмон урдинг жонимдан,нетай,
Сенга севгим армуғон этай,
Кўчангдан от чоптириб ўтай,
Мени севиб қолишинг учун.
Туморингга бўлайми мунчоқ,
Осмон бўлай,эй кўкдаги моҳ,
Ҳаммасига тайёрман э воҳ,
Мени севиб қолишинг учун.
Бир кулиб қўй қувончга тўлай,
Ёмон бўлсам,айт яхши бўлай,
Ўлгин десанг,майли мен ўлай,
Мени севиб қолишинг учун.
Девонага айландим ҳайҳот,
Кўзларимга тор бўлди ҳаёт,
Майли берай ишқ учун исбот,
Мени севиб қолишинг учун.
Йўлларингга туташми йўлим,
Қўлим чўзсам етарми қўлим,
Нима қилай,айтақол гулим,
Мени севиб қолишинг учун.
Шералижон Хамроев Шоир
03 08 2017 . Тел +79999751161
https://youtube.com/channel/UCn3_57iB-eZSnPcWu9ESDaQ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев