Уларни қандай ўтказишимиз бизнинг нақадар муваффақиятли эканимиздан далолат бериши мумкин. 1. Улар режа тузишмайдиДам олиш кунларини дақиқама-дақиқа режалаштириб бўлмайди, бу кунлари нималар билан шуғулланмоқчи эканингизни тахминан тассаввур қилишнинг ўзи етарли. Шунда сиз ўз вақтингизни тежайсиз ва қизиқарли нарсаларни ўтказиб юбормайсиз.Фото: Лайфхакер2. Улар яқинлари учун вақт топа олишмайдиСершовқин ҳафта давомида дўстлар ва яқинлар учун вақт топиш қийин. Дам олиш кунлари бу "бўшлиқ"ни тўлдиришга ҳаракат қилинг. 3. Улар технологиялардан дам олишмайдиТелефонни четга суринг, ишчи почтангиздан чиқинг. Ҳамкасбларингизга дам олиш кунлари почтага жавоб бермаслигингизни олдиндан айтиб қўйинг.Фото: Лайфхакер4. Улар дам олиш кунларидан завқ олишмайдиҚандай режа қилманг, у хоҳ уйда дам олиш, хоҳ дўстлар даврасида бўлсин, ўзингизга завқ бағишлайдиган ишлар билан шуғулланинг.5. Улар кўп ухлашадиҲафта давомида чарчаган бўлишингиз мумкин. Бироқ қандай бўлмасин, дам олиш кунларини фақат ухлаш билан ўтказиш уйқу режимини бузади ва келаётган ҳафтада ўзингизни ёмон ҳис қилишингизга сабаб бўлади. Фото: Лайфхакер6. Улар кўп пул сарфлашадиАлбатта, баъзан одам ўзини ўзи хурсанд қилгиси келади. Бироқ агар иш кунлари ўзингизни чеклаб, дам олиш кунлари ҳар нимага пул сарфлайверсангиз, пул тежай олмайсиз, завқ ҳам олмайсиз. Кўнгил ёзишнинг нисбатан арзонроқ йўлларини изланг, уйда бирор нима билан шуғулланинг ёки бепул тадбирга боринг.7. Улар фикр юритишмайдиИш кунлари ҳаёт ва мақсадлар ҳақида фикр юритишга вақт бўлмайди. Дам олиш кунлари шунга вақт ажратинг.8. Улар доим иш ҳақида ўйлашадиЖума куни кечқурун келаси душанбага иш режасини тайёрлаб қўйинг, шанба ва якшанба кунлари эса иш ҳақида ўйламанг.9. Улар бекор ўтиришади ва кейин афсусланишадиОғир иш ҳафтасидан кейин шунчаки бўшашиб, дам олиш истаги туғилади. Бироқ агар бекорчилик зериктириб юборса ёки шу туфайли муҳим ишларни қўйиб юбораётган бўлсангиз, дам олиш кунларга ёндашувингизни қайта кўриб чиқинг.10. Улар дам олишмайдиДам олиш кунлари умуман дам олинмаса, янги иш ҳафтасига истамайгина киришасиз ва кўзланган мақсадларингизга етиша олмайсиз.Фото: Лайфхакер11. Улар янги ҳафтага тайёрланишмайдиЯкшанба куни кечқурун келгуси ҳафта ҳақида ўйлаш мумкин: ишлар рўйхатини тузинг, тақвимингизга қаранг, яқин кунларда нимага эришмоқчи эканингиз борасида бир қарорга келинг. Муваффақият гарови шундадир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев