юрагингиз бор экан) ... Онамнинг фақат бир кўзи бор эди.
Нариги кўзининг ўрни чуқур бўлиб
ётар, уни кўрганимда ижирғаниб
кетардим гўё. Мен айнан онамнинг
бир кўзи йўқлиги сабабли
тенгдошларим олдида хижолат чекар, очиғи ундан ор қилардим.
Отам ёшлигимда автоҳалокат
туфайли ўлиб кетганди. Оиламизни
боқиш онамнинг зиммасида эди. У
бир мактаб ошхонасида ишларди.
Мактабда бошланғич синфда ўқиб юрган кезларим онам мендан хабар
олиш учун синфимизга кирганида,
уятдан худди ерга кириб кетгудек
бўлардим. Шу-шу синфдошларим
мени “биркўз хотиннинг ўғли” деб
устидан куладиган бўлишди. Ўша пайтда очиғи, шу ногиронаёлдан
туғилганим учун ўз тақдиримга
лаънатлар ўқидим. Бир куни
онамнинг юзига тик боқиб унга шу
гапларни айтдим: “Қачонгача сиз
туфайли ўртоқларимга кулги бўлиб юраман? Сиздек онам борлигидан
ор қиламан! Сизнинг борлигингиз
мен учун ҳақорат!”. Онам индамади.
Ёлғиз кўзи билан менга термилиб
қолди, кейин ўгирилиб нари кетди.
Мен ўша пайтда айтган гапларимни мулоҳаза қиладиганҳолатда
эмасдим. Ғазабдан ўзимни қўйгани
жой тополмасдим. Унинг кўнгли,
ҳис-туйғулари мени умуман
қизиқтирмасди. Мен у билан бир
уйда туришни истамасдим, зотан бу уй ҳам аслида ижарахона эди.
Мактабни битирганимдан сўнг, тил
ўрганиб, Сингапурга ўқишга кетдим.
Бир муддатдан сўнг ўша ердан
уйландим. Таниш- билишларимдан
қарз олиб, ўзимга уй сотиб олдим. Кейин болаларимиз дунёга келди.
Мен ҳаётимдан мамнун эдим. Онам
ёдимдан ҳам кўтарилган эди. Бир
кун онам Сингапурга менинг уйимни
сўроқлаб келди. У неча йилдирки,
мени кўрмаганди. Эшик олдида ўйнаб ўтирган болаларим аввалига
бир кўзли кампирни кўриб,
қўрқувга тушдилар, кейин кула
бошлашди. Мен уларга “бу аёл
бувингиз” деёлмадим. У остонамдан
ҳатлаши билан “нега келиб болаларимни қўрқитасиз?” деб
ўшқирдим. Онам гуноҳкорона бош
эгиб “мен бошқа уйга келиб
қолибман, узр” дедию, чиқиб кетди.
Орадан яна йиллир ўтди. Бир кун
собиқ синфдошларимдан мактуб олдим. Хотин имга “хизмат сафарига
кетяпман” дедим-у, ўша ёққа учдим.
Учрашувдан чиқарканман, ногоҳ
эски ижара уйимиз эсимга тушди-ю,
болалигим ўтган маҳаллага йўл
олдим. Ижара уйимиз эшигини уй бекаси очди.У менга онамнинг
вафот этганини айтди. Аввал хиёл
енгил тортгандек бўлдим. Кейин эса,
юрагимни тушуниксиз бир
маҳзунлик чулғади. Уй бекаси
уйидан бир конверт чиқариб берди. Онам менга бериб қўйишларини
тайинлаган экан. Дарҳол хатини
ўқишгатутиндим: “Жигарбандим,
кўзимнинг оқу қораси! Омонмисан?
Эртаю кеч сени ўйлайман, сени дуо
қиламан, болам. Сингапурга бориб, болаларингниқўрқитганим учун
мен аҳмоқ онангни кечир.
Синфдошларинг билан учрашувга
келишингни эшитиб, жуда
қувондим. Лекин қарилик қурсин,
сен келар пайтда хасталикка чалиниб, ўрнимдан ҳам туролмай
қолдим. Болажоним, бир умр мен,
бир кўз онангни деб хижолатда
яшаганинг учун олдингда
айбдорман. Лекин, бир сирни
айтсам, балки бу мажруҳ онангнинг гуноҳидан ўтарсан? Сен
кичкиналигингда отанг билан бирга
автоҳалокатга учрагандинг. Отанг
вафот этди. Сен эса, бир кўзингни
йўқотгандинг. Мен биттаю битта
боламнинг биркўз бўлиб ўсишини истамадим. Отангдан қолган уйни
сотиб, ижара уйга кўчиб ўтдим.
Уйнинг пулини жарроҳлик
амалиёти харажатлари учун
тўладим. Жарроҳлар бир кўзимни
ўйиб, сенинг қорачиқларинг ўрнига жойлашди. Хайриятки, кўзларимиз
бир хил экан. Ҳеч ким сенинг бир
кўзинг бошқа бир вужуддан
кўчирилганини сезмасди. Мен шу
пайтга қадар “болам сен менинг
кўзим билан дунёни кўриб юрибсан” дея олмадим. Деёлмасдим
ҳам. Сенинг муваффақиятларингни
эшитиб, шу қадар ғурурга
тўлардимки, бу оламдан мен учун
бошқа бахт ҳам, қувонч ҳам йўқ
эди. Дунёда бир ҳақиқат бор: сен менинг ўғлимсан! Менга шу етади.
Сени жонидан яхши кўргувчи
онанг! Оналаримизни асрайлик,
азизлар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев