армон
Дардига топилмас ҳеч асло
дармон
Шуниси ёмон-да, шуниси ёмон
Ожизлар дардига шифо бер
Оллоҳ
Аслида улар ҳам ожиз бир
инсон
Уларнинг дардига бергин бир
дармон
Қўллари очиқдир дуога ҳар он
Ожизлар дардига шифо бер
Оллоҳ
Бағрини тиканлар тиғлайди
бирам
Қалбидан ўксиниб йиғлар
кўзда нам
Кўнглида қолмасин ҳеч ғам-у
алам
Ожизлар дардига шифо бер
Оллоҳ
Кучга тўлдир ўзинг
билакларини
Бажо қил айтган тилакларини
Айтиб йиғларлар дард-
стамларини
Ожизлар дардига шифо бер
Оллоҳ
Қувончдан яшнаб кетсин
кўзлари
Ҳалолдир еган нон, ош-у
тузлари
Доимо дуода бўларлар ўзлари
Ожизлар дардига шифо бер
Оллоҳ
Қалбидан қувончга тўлиб
яшарди
Доимо юзлари кулиб яшнарди
Ўзлари зўр инсон бўлиб
кетарди
Ожизлар дардига шифо бер
Оллоҳ
Оллҳим биз томон назар сол
бир бор,
Дунёда ожиз-у, ожизалар бор,
Кўнглида қолмасин ғам-ғусса
ғубор,
Ожизлар дардига шифо бер
Оллоҳ
Улар чун шеър ёзди шоир
дилозор
Оллоҳнинг бандаси бир ожиз
инсон
Оллоҳим ўзингсан дунёда
ҳоқон
Ожизлар дардига шифо бер
Оллоҳ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев