«Эрининг рухсатисиз кўчага чиққан аёлга эри рози бўлгунга қадар қуёш ва ой нури тушадиган барча нарса лаънат айтади»
Дайламий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди»
Имом Термизий ривояти
(Убайдуллоҳ ибн Миҳсан (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эрнинг аёли устидаги ҳақи:
1.тўшагидан ажралмаслик,
2.қасамининг устидан чиқиш,
3.буйруғига итоат қилиши,
4.изни билан уйдан чиқиш
5.эри ёмон кўрган кишиларни уйига киритмаслик»
Табароний ривояти
(Тамим Дорий (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар аёллар бўлмаганида, Аллоҳга ҳақиқий ибодат қилинар эди»
Дайламий ривояти
(Анас (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эркаклар аёлларга итоат қилган пайтда ҳалок бўлишади»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Бакр (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен сизни аҳли дўзахнинг кўпи эканингизни кўрдим..»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, аёл қовурғадан яратилган. Уни ҳечам тўғрилай олмайсан. Ундан фойдаланмоқчи бўлсанг эгрлигича фойдалан. Агар уни тўғрилайман десанг, синдириб қўясан. Унинг синиши талоқидир»
Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки мол-дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар......»
Ибн Можжа ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шукр қилувчи қалб, зикр айтувчи тил ҳамда дунё ва дин ишларингда сенга ёрдам берувчи солиҳа аёл(ингни бўлиши) одамлар хазина қилиб жамлайдиган нарсалардан яхшидир»
Имом Термизий ривояти
(Абу Умома (р.а)дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев