Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:«Бир киши бошқа кишини фосиқликда ѐки кофирликда айблаган бўлсаю, соҳиби ундоқ бўлмаса, албатта, ўша нарса ўзига қайтади», дедилар».
(Икки шайх ривоят қилишган)
Шарҳ.
Шунинг учун тилга эрк бериб, бошқаларни фосиқликда ѐки кофирликда айблайвериш керак эмас.
#Ҳадис_1238.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ ﷺ дан:
“Одамларнинг аёл кишида ҳаққи энг улуғи қайси?,деб сўрадим.«Эрининг»дедилар”.
(Имом Насоий ривояти).
Шарх.
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Эй аёллар жамоаси, агар эрларингизнинг сизларнинг устингиздаги ҳақларини билганингизда эди, сизлардан ҳар бир аёл эрининг оёқларидаги чангни юзининг ёноқлари билан артиб қўйган бўларди».
#Hadis_1231.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан зикр
қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди», дедилар».
(Икки шайх ривоят қилишган.)
Шарҳ:
Банда ўз Роббисини ҳар доим ва ҳар жойда зикр қилиши керак, шу жумладан, уйда ҳам.
Қайси уйда Аллоҳ таолонинг зикри бўлиб турса, ўша уй тирикдир.
Қайси уйда Аллоҳ таолонинг зикри бўлмаса, ўша уй ўликдир.
#Hadis_1232.
Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифага фаришта яқин келмайди: кофирнинг ўлигига, халуқ суртиб олган ва таҳорат қилмаган жунубга», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ:
«Халуқ»–заъфарон қўшиб тайёрланган хушбўй.Бу аёлларга хос хушбўй бўлгани учун эркакларнинг суртиши маъқул эмас.
Демак, хушбўй ишлатиш
маданиятида эркак киши эркакларга хосини, аёл киши аёлларга хосини ишлатишига алоҳида эътибор бериш керак экан.
Шунингдек, жунуб бўлган шахс тезда ғусл қилиб покланиб олиш пайидан бўлмоғи лозим экан.
#Дуо
Болалар учун ёмонликлардан паноҳ сўраш
أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللّهِ التَّامَّة مِن كلِّ شيطانٍ وهَامَّةٍ ومِن كلِّ عَينٍ لَامَّةٍ
Ўқилиши: Уъийзукума бикалимаатиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳамма(ҳ) ва мин кулли ъайнин ламма(ҳ).
Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», - дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Маъноси: "Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир".
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой (рамазон) рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: "жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг – киравер", дейилади»
Имом Аҳмад ривояти
(Абдурраҳмон ибн Авф (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Тўрт нарса кишининг бахтли бўлишидан далолатдир»
1.Солиҳа аёл
2.Кенг уй жой
3.Яхши қўшни
4.Ёқимли маркаб»
Хоким ва Байҳақий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қайси бир мўминга Аллоҳ таоло солиҳа хотин насиб қилган бўлса, демак, динининг ярмига ёрдам қилибди. Қолган иккинчи ярми учун унинг ўзи ҳаракат қилсин!»
Имом Термизий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Эри рози бўлмагунча аёлнинг намозлари ва хеч бир яхшилиги қабул булмайди»
Табароний ривояти
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев