Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ ﷺ дан:
“Одамларнинг аёл кишида ҳаққи энг улуғи қайси?,деб сўрадим.«Эрининг»дедилар”.
(Имом Насоий ривояти).
Шарх.
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Эй аёллар жамоаси, агар эрларингизнинг сизларнинг устингиздаги ҳақларини билганингизда эди, сизлардан ҳар бир аёл эрининг оёқларидаги чангни юзининг ёноқлари билан артиб қўйган бўларди».
#Ҳадис_1239.
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тамға қиздириб босса ва дам солишни талаб қилса, батаҳқиқ, таваккулдан безор бўлибди», дедилар».
Шарҳ:
Албатта, бу ерда шариатимиз ман қилган тарздаги тамға қиздириб босиш ва дам солишни талаб қилиш кўзда тутилган.
#Hadis_1235.
Салaма розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Умму Саламанинг олдига кирсам, йиғлаб ўтирган экан. Мен унга:«Сизни нима йиғлатмоқда?» дедим.«Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зотнинг бошлари ва соқолларида тупроқ.Сизга нима бўлди, эй Аллоҳнинг Расули, десам, ҳозиргина Ҳусайннинг қатл этилганини кўрдим, дедилар», деди».
(Термизий ривоят қилган.)
Шарҳ:
Ҳа, инсоният тарихидаги улкан жиноят–суюкли набиралари Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ваҳшиѐна қатл қилинишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам тинчларини бузган эди.
-- Мусулмон умматининг Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг қотилларига бўлган нафрати чексиздир.
-- Ўша вақтнинг ўзидаѐқ жумҳури уммат ироқликларни кўргани
кўзи йўқ жамоатга айланган эди.
#Ҳадис_1236
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиѐмат куни лаънатловчилар гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар».
(Имом Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Шарҳ.
Бу дунѐда одамларни лаънатлаб юрадиган одамлар у дунѐда юқори мартабаларга эриша олмас эканлар.
Ким у дунѐда гувоҳлик ѐки шафоатчилик каби олий мақомларга эришиш ниятида бўлса, зинҳор бировни лаънатламасин.
#Ҳадис
Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир хурмонинг ярми билан бўлса ҳам, уни ҳам топмасанг, чиройли сўз билан бўлса ҳам, дўзах ўтидан сақланинглар», - дедилар».
Шарҳ: Мутлақо қашшоқлашиб, садақа қиладиган бирон нарса топа олмай қолган киши ҳам дўзахнинг ўтидан сақланиш учун ҳеч бўлмаса бир оғиз ширин сўз айтиб бўлса ҳам садақа қилиши керак.
"Яхшилик ва силаи раҳм китобидан".
•┈┈••✾•🌿🌺🌿•✾••┈┈•
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни ризқини кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурилиши хурсанд қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин», - дедилар».
Учовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу дунёда яшаб турган ҳар бир одам боласи ризқини кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурилишини орзу қилиб яшайди. Бу икки нарсадан насибадор бўлиш учун елиб-югуради ва саъй-ҳаракат қилади. Бу йўлда ҳар қандай қийинчиликларга ҳам дош беради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев