Абу Жъфар ат Табарий Али ибн Зайд ибн Жундандан, у Юсуф ибн Муҳрондан, у Абдуллох ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг бундай деганини ривоят қилган:
"Ҳаворийлар Марям ўғли Исога: "(Нуҳнинг) кемасини кўрган бир одамни тирилтирсанг да, у бизга уша кема хақида гапириб берса", дедилар.
Шунда Исо алайҳиссалом уларни бир тупроқ уюмининг ёнига бошлаб борди. У ердан бир тупроқ олди ва улардан:
- Бунинг нима эканини биласизми? - деб сўради. Улар эса:
- Аллох ва Расули билгувчидир! - деб жавоб бердилар. Шунда Исо алйҳиссалом:
-Бу Нуҳнинг ўғли Ҳомнинг бўғим суяги, - деди Исо алайҳиссалом ҳассаси билан бир унга уриб:
- Аллоҳнинг изни билан (тур)! - деди.
Бу амрни эшитган Ҳом оқарган бошидаги чангларни қоқиб ўрнидан турди. Исо алайҳиссалом ундан:
- Ўлаётганигда шу ҳолингдамидинг? - деб сўради. У
- Йўқ, ўлаёт вақтимда ёш эдим. Аммо энди тирилганимда қиёмат бўптими, деб қўрқдим. Шу сабабдан бошимдаги сочларим оқариб кетди, - деб жавоб берди. Исо алайҳиссалом унга:
- Бизга Нуҳнинг кемасини гапириб бер, - деди. У қуйдани гапларни айта бошлади:
- Кеманинг бўйи 1200, эни 600 аршин эди. Уч қават эди. Бир қаватида ҳайвонлар ва бир жониворлар, бир қаватида инсонлар инсонлар, бир қаватида қушлар бор эди. Ҳайвонларнинг ахлатлари кўпайиб, кемани тўлдирдганда Аллох Нуҳга филнинг қуйруғини туртишни амр қилди. Филнинг қуйруғидан бири қобон ва иккинчисидан мегажин бўлган тўнғиз тушди. Улар ахлатларни ея бошладилар. Сичқон кемани тешмоқчи бўлиб кемира бошлаганда Аллох таоло Нуҳга йўлбарснинг икки кўзининг орасига уришни ваҳий қилди. Нуҳ йўлбарсни урганда унинг бурнидан бир эркак ва бир урғочи мушук тушди. Улар сичқонни тутиб еди.
Ҳазрати Исо алайҳиссалом ундан:
- Нуҳ алайҳиссалом шахарларнинг сув остида қолганидан қандай хабар топди? - деб сўради. У
- Нуҳ алайҳиссалом хабар олиб келсин деб қарғани юборди. Қарға бир лош топиб ўша билан овора бўлиб қолди. Шунда ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом уни қўрқоқ бўлсин, дея баддуо қилди. Қарғанинг уйига ўрганмаслиги шундан. Ундан кегин каптарни юборди. Каптар қайтаётганда тумшуғида бир зайтун япроғи ва оёғида бир оз лой билан келди. Нуҳ алайҳиссалом шу тариқа, шаҳарларнинг сув остида қолганини билди. Қушнинг бўйнига яшил бўйнбоғ боғлади. Унисият ва омонлик ичида бўлишини сўраб дуо қилди. Каптарнинг уйга тез ўрганишининг сабаби шундандир, - деди. Атрофдагилар Исо алайҳиссаломга:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Бу одамни (Хомни) уйимзга олиб кетсак - да, ёнимизда ўтириб бизга ҳаммасини гапириб берса бўлмайдими? дедилар.
- Дунёдан ризқи кесилган одам қандай қилиб сиз билан бирга кетади? - деб бу таклифни рад қилди. Ҳомга эса:
- Аллоҳнинг изни билан ўз холингга қайт! - деди.
Ҳом дарҳол тупроққа айланди..."
Ат Табарий "Тарих ур русул вал мулук" 1/114 да келтирганлар шу йўл билан Ибн Касир ўзларини "Қисасул Анбиё" да келтириб Ғариб [1] асар деганлар.
[1] Ғариб луғатда "Ёлғизланган" маъносини билдиради, яъни "яқинларидан узоқдаги" деганидир.
Уламолар истилоҳида эса: "Битта ровий ёлғиз ўзи ривоят қилган ҳадисни (йоки Асарани) "Ғариб" дейилади.
(Мусталаҳул ҳадис шайҳ Муҳаммад Содиқ Мухаммад Юсуф)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев