ТАҚВО БАЁНИ
----------------
Аллоҳ таоло айтади :
.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан
ҳақ-рост қўрқиш билан
қўрқинглар»
(Оли Имрон сураси, 102-оят);
.
«Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар» (Тағобун сураси, 16-оят);
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар» (Аҳзоб сураси, 70-оят);
«Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур»
(Талоқ сураси, 2-3-оят);
«Эй мўминлар, агар Аллоҳдан қўрқсангизлар, сизлар учун ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят ато қилур ва ёмонлик – гуноҳларингизни ўчириб, сизларни мағфират қилур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир»
(Анфол сураси, 29-оят), деб айтган.
69/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. га «Кишиларнинг ҳурматлиси ким?» дейилганида, у зот с.а.в. : «Уларнинг тақволиси», дедилар. «Бу ҳақда сўрамаяпмиз», дейишди. Расулуллоҳ
с.а.в. : «Ундай бўлса, Халилуллоҳ ўғли, пайғамбар ўғли, пайғамбар ўғли Аллоҳнинг пайғамбари Юсуфдирлар», дедилар. «Бу ҳақда сўрамаяпмиз», дейишди. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ундай бўлса, мендан араб қабилаларини сўраяпсизларми? Жоҳилиятдаги яхшилари Исломдаги яхшиларидир. Агар (шариат аҳкомларини билиб) фақиҳ бўлишса», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
70/2. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Албатта дунё ёқимли, ям-яшилдир. Аллоҳ сизларни унда халифа қилгандир. Ва қандай амал қилишингизга қарайди. Дунё ҳамда аёллар фитнасидан четланинг. Чунки Бани Исроилнинг биринчи фитнаси аёлларда бўлган эди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
71/3. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффатни ва беҳожат бўлишни сўрайман», деб айтдилар.
Имом Муслим ривоятлари.
72/4. Абу Тариф Адий ибн Ҳотам Тоийдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ с.а.в. нинг: «Кимки бир нарсага қасам ичиб, сўнгра ундан-да Аллоҳга тақволи нарсани кўрса, тақволигини қилсин», деб айтганларини эшитдим».
Имом Муслим ривоятлари.
73/5. Абу Умома Судай ибн Ажлон ал-Боҳилийдан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ с.а.в. ҳажжатул вадоъда қуйидагича хутба қилганларини эшитдим: «Аллоҳдан тақво қилинглар. Беш вақт намозни адо қилинглар. Рўза ойининг рўзасини тутинглар. Молларингиз закотини беринглар. Бошлиқларингизга итоат қилинглар. Шунда Раббиларингизнинг жаннатига кирасизлар».
Имом Термизий ривоятлари.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев