\_____
.
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:
➖Ғанимат инсонларни орасида айлантириладиган нарса қилиб олинганда. (ғаниматдан мурод халқнинг пули. Халқни пулини бази инсофсиз мансабдорлар шахсиятига олиб бемалол ишлатганда).
➖Омонатга хиёнат қилиб ғанимат қилиб олинганда. (Базиларга омонатга пул берилади. Бир муддатдан кейин қайтарилиши сўралса унинг шахсий мулкини сўрагандек ғазабланади.Қайтариб бермайди. Омонатни ғанимат қилиб ўзининг мулки қилиб олганда.)
➖Закот бермай тарк қилишганда.
➖Илм диндан бошқаси учун ўрганилганда. (Муллалар дунё учун муллалик қилганда.)
➖Эркак киши хотинига итоат қилганда.
➖Онасига оқ бўлиб дўстларига яқинлик қилганда. (онасидан дўстларини афзал кўриб, онасини хафа қилиб оқ бўлганда).
➖Дадасига бевафолик (жафо) қилганда.
➖Масжидларда овозлар кўтарилганда. (Масжидларни ҳурмати ёқолиб фитна ери бўлиб қолганда).
➖Қабилаларга уларнинг энг фосиқлари катта бўлганда.
➖Инсонлар ёмонлигидан қўрқишгани учун бази инсонларни ҳурмат қилишади.
➖Қўшиқчи хотинлар, мусиқа асбоблари кўпаяди.
➖Шароб маст қиладиган нарсалар ичилади. (бемалол кўчаларда ҳар ерда ароқ ичилади ва сотилади).
➖Умматни охири аввалгисини сўкишади. (инсонлар, уламоларни ўзидан олдинги солиҳларни бази хатоларини баҳона қилиб сўкади)
▪️Шарҳ:
Инсонларда шу сифатлар топилса Аллоҳнинг ҳар хил азоблари кетма кет келаверади. Биридан қутулса иккинчисига йўлиқади. Базиларини табиий офатлар ҳалок қилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев