» деб сўралганида, у зот ﷺ: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот ﷺ: « Оғиз ва жинсий аъзолар орқали қилинган гуноҳ», деб айтдилар
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир..»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир...»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, унга дунё ва охират яхшилигидан насибаси берилибди...»
Имом Аҳмад ривояти
(Оиша (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Эй Абу Зар, белинга енгил ва тарозуда бошқаларидан оғирроқ бўлган икки хислатга сени йўллаб қўяйми? - деганларида, (Абу Зар): - Ҳа, ё Расулуллоҳ, - деди. - у зот ﷺ "Ҳусни хулқ ва камгаплик"... дедилар»
Абу Яъло ва Байҳақий ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Эй Оиша, албатта, Аллоҳ мулойимдир. У зот мулойимликни яхши кўрадир...»
Имом Муслим ривояти
(Оиша (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«4 хислат бор агар улар сенга берилган бўлса, сенга дунёда булардан бошқа нарса берилмаган бўлса зарар қилмайди»
1 Хусни хулқ
2 Таом халоллиги
3 Ростгўйлик
4 Омонотдорлик
Бухорий «Ал-адаб-ал-муфрад»
(Абдуллох ибн Амр (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар «Яхшилик бу ҳусни хулқдир. Гуноҳ эса кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир»
Имом Муслим ривояти
(Наввос ибн Самъон (р.а).дан)
#Ҳадис
Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қайси бир мусулмон кишининг берадиган садақаси бўлмаса, дуо қилаётган пайтда «Аллоҳим! Ўзингнинг банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот юборгин», десин. Бу унга закот ўрнига ўтади».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг мақоми ана шундай улуғ экан.
Ҳамма ҳам садақа қилиб, савоб олишни орзу қилади. Аммо бу нарса ҳаммага ҳам насиб бўлавермайди. Баъзи кишилар садақа қилиш учун нарса топа олмайдилар. Улар бундан маъюс бўлишлари турган гап. Аммо уларнинг бу ҳолатларини яхшиликка буришнинг осон йўли бор экан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишса, садақанинг ўрнига ўтар экан.
#Ҳадис_1368
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қачон бирингиз бирор аёлга уйланса, қўшилиш кечасида икки ракъат намоз ўқисин, ун(келин)га ҳам ортида икки ракъат намоз ўқишини айтсин. Албатта, Аллоҳ уйда яхшиликни (пайдо) қилувчидир».
Имом Баззор ривояти.
(Салмон родияллоху анҳудан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев