«Кимки тиланчилик қилишдан сақланиш, оиласини боқиш ва қўни-қўшниларига мурувват қилиш мақсадида ҳалол йўл орқали ризқ топиш билан машғул бўлса, қиёмат кунида у Аллоҳ таолога юзи ўн беш кунлик ойдек ёруғ бўлган ҳолида йўлиқади»
Имом Байҳақий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло пора олувчини, пора берувчини ва ўртадаги востачини лаънатласин»
Имом Ахмад ривояти
(Савбон (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Касбларнинг энг яхшиси, кишининг ўз қўли билан қилган касбидир. Ҳамда хиёнатсиз ва ёлғонсиз бўлган савдодир»
Ахмад ва Хоким ривояти
(Рофиъ ибн Хадиж (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Биз бирор ишга бошлиқ қилиб тайинлаган одам унга белгиланган маошдан ортиқ мол топса, у учун ҳаромдир»
Абу Довуд ривояти
(Бурайда ибн ал-Ҳусайб (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмон кишининг моли кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади. Акс ҳолда ҳалол бўлмайди»
Дорақутний ривояти
(Анас (р.а).дан)
#Ҳадис
Ким биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатлардан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади”, - деганлар.
Имом Муслим ривояти.
#Ҳадис_586
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биродаринг юзига қараб қилган табассуминг садақадир».
Термизий ривояти
(Абу Зарр розияллоҳу анҳудан)
Шарҳ:
Набий ﷺ саҳобаи киромларга доим табассум билан қарардилар. У зотﷺ табассум қилганларида муборак тишларидан деворга нур тушарди. Пайғамбаримиз ﷺ ўрни келганида тишларининг оқи кўринар даражада табассум қилганлар. Қаҳқаҳа отиб асло кулмаганлар. «Агар сизлар мен билганимни билганларингизда, оз кулар ва кўп йиғлар эдиларингиз» деб марҳамат қиладилар.
Пайғамбаримиз ﷺ инсонлар орасида ғами энг кўп киши эдилар. Лекин у зот инсонларнинг сертабассуми эдилар.
Кишининг ўзидан бошқаларга эшитилидаган кулгиси қаҳқаҳа дейилади. Бунда у атайин ёки беихтиёр куладими, тиши кўринадими ёки йўқми, фарқи йўқ. Қиқирлаб кулиш араб тилида «зиҳкун» дейилади. Кишининг фақат ўзи эшитадиган даражадаги кулгиси қиқирлаб кулишдир. Мийиғида жилмайиш, оҳиста кулиш табассум бўлиб, мана шу кулги мўминнинг сифатидир.
#Ҳадис_587
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Битта тўшак эрга ва биттаси аёлига, учинчиси меҳмон учун бўлса, тўртинчиси шайтон учун».
Имом Муслим ривояти
Шарҳ: Бу ҳадис бизни дунёдан фақат эҳтиёжимизга керагини олишга ундайди. Демак, инсон эҳтиёжидан ошиқ нарсани олишида шайтон учун имконият бор. Ҳадисда зикр қилинганидек эҳтиёждан ортиқча тўшакда шайтон ётади. Бу ҳадисда келтирилмаган болалар ва ота-она учун бўлган тўшаклар жоиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев