Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».
Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.
«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам улашинг.
#Ҳадис_1196
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамлар ичида икки нарса бор. Ана ўша икки нарсада куфр бор. Насабга таъна қилиш ва ўликка айтиб йиғлаш», дедилар».
(Имом Муслим ривоят қилган)
Шарҳ
Одамларни насабига таъна қилиш, уларни ҳаромдан бўлган деган маънода гап тарқатиш сўкишнинг энг даҳшатли кўринишларидан биридир.
Бу иш куфрдир.
Бу нарсадан сақланмоқ керак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1