-----------
Инсонларни кечириб юборишнинг ажри белгиланмаган.
.
Аллоҳ таоло айтади:
.
Кимда ким кечирса ва ислоҳ қилса унинг ажри Аллоҳдадир
Сабрнинг ҳам ажри белгиланмаган.
Аллоҳ таоло айтади:
Сабр қилгувчиларнинг ажрлари ҳисобсиз тўла қилиб берилур.
Рўзанинг ҳам ажри белгиланмагандир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
Одам боласини барча амали ўзи учундир, магар рўза Мен учун ва Ўзим уни мукофотини бергайман.
Қиёмат куни бир жарчи нидо қилади
Уларнинг ажри Аллоҳ учун бўлганлар қани?-деб.
Сабр қилганлар, рўза тутганлар ва инсонларни кечириб юрганлар келадилар.
Аллоҳ таоло сизу бизларни «УШБУ НИДО» билан чақириладиганлардан қилсин! Амин.
Ислом қуёши:
: كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ ۗ وَلَوْ آمَنَ أَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْ ۚ مِنْهُمُ الْمُؤْمِنُونَ وَأَكْثَرُهُمُ الْفَاسِقُونَ
Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари бор. Кўплари фосиқдирлар. (Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири–бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканлигидир. Бу ҳақиқатни ҳозир ўзини бу умматга нисбат бераётганлар яхши тушуниб олмоқлари лозим. Аждодларимиз худди шу ҳақиқатни тўлиқ тушунган чоғларида бутун дунёга устоз бўлганлар. Дунё халқларининг пешқадами бўлиб, уларни ортларидан эргаштирганлар. Бошқаларга тобеъ бўлмаганлар. Бошқаларнинг ортидан кўр-кўрона эргашмаганлар. Бошқалар ҳузурида ўзларини хору зор тутмаганлар.)
Бу уммат амри маьруф ва нахъи мункар қилмай қўйгандан бери умматларнинг энг яхшиси бўлмай қолди ..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев