Ўшанда енгиб чиққан эдингизку!
Ҳаётингиздаги энг оғир муаммонгизни эсланг...
Шуни ҳам ечмаганмидингиз?
Ахир ўшанда бу муаммонинг ечими йўқ, деб ўйлаган эдингизку!
Ҳаётингизда энг оғир йўқотиш бўлганида бу "жудоликни кўтара олмайман!" деган эдингиз... Ҳаёт давом этди-ю..
Сиз бугун тажрибалироқсиз, сабрлироқсиз, ақллироқсиз. Шунинг учун янаям осонроқ енгасиз!
Ҳар бир муаммони ечганингиздан кейин кучлироқ бўлганингизни эсланг!
Ўша муаммога сабаб бўлганларни ёмон кўрганингизни эсланг!
Ёмон кўриш, нафрат аслида хақиқий енгилишдир!
Бу хақиқий кучсизликдир!
Кечиринг, хафа бўлманг!
Кечирасиз, хафа бўлмайсиз!
Шу нарсаларни эслаб яна бир бора ўзингизга ишондингиз. Ичингиздаги ишонч, меҳр, кечирим аслида сиздан таралаётган кучдир.
Аслида енгиш ўзингизни енгишдан иборат!
Жаҳлни жиловлаш!
Ўзига ишониш...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев