--------
.... ~ Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу қачон намозга турсалар, ўзларини йиғидан тутиб туролмас эдилар.
.... ~ Али розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларида пешоналаридан ари чақиб олганини сезмаганлар.
Шунингдек, у зот намозга таҳорат олаётиб титрашга тушардилар.
_ “Сизга нима бўлди?” деб сўрашса,
.... ~ “Таклиф қилинганда осмонлар, ер ва тоғлар олмаган Аллоҳнинг омонатини адо этадиган пайт келди”,~деб жавоб берар эканлар.
.... ~ Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу намоз ўқисалар, хушуъдан қотган таёққа ўхшаб қолар эдилар. Сажда қилганларида чумчуқлар у кишини девор деб ҳисоблаб устларига қўнар эди.
.... ~ Бир куни Каъбанинг ҳатийм тарафида намоз ўқиётганида тош тушиб кийимининг бир томонини узиб кетганда ҳам сезмаганлар.
.... ~ Маймун ибн Меҳрон розияллоҳу анҳу айтадилар:
__ "Муслим ибн Ясорни ҳеч намозда у ёқ бу ёққа қараганини кўрмадим. Бир куни у масжидда намоз ўқиётганида масжиднинг бир томони ағдарилиб, бозордаги одамлар ҳаммаси қочиб кетган, аммо у сезмай намозини ўқийверган”.
.... ~ Муслим ибн Банноқ Маккий айтадилар:
__ “Ибн Зубайр рукуъга борди, мен
.... Бақара,
.... Оли Имрон,
.... Нисо,
.... Моида сураларини ўқиб бўлдим, сўнг у бошини кўтарди”.
.... ~ Ҳабиб ибн Собит узоқ сажда қилганларидан одамлар уни:
__ "ўлиб қолдими~деб.?"~деб ўйлашар экан.
.... ~ Анбас ибн Уқба саждада тахтадек қотиб қолганларидан, ҳатто чумчуқлар у кишининг устига қўниб-учиб юришаркан.
.... ~ Абу Исҳоқ Сабиъий айтадилар:
__ “Намоз менга оғирлик қилди, заифлашиб қолдим, кучим кетди. Бугун намозга туриб, Бақара билан Оли Имроннигина ўқий олдим, холос”.
.... ~ Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ кўп намоз ўқиганлари ва унда узоқ вақт турганлари боис, қозиқ деб ном олган эканлар.
.... ~ Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ бир куни намоз ўқиётганларида ўн етти жойларидан ари чақибди. Ибодатни адо этиб бўлгач, улуғ имом:.
_ “Қаранглар-чи, менга нима озор берди?” деган эканлар.
.... ~ Ибн Журайж шундай деганлар:
__ “Мен Атодан 18 йил ажралмадим. У киши ёшлари катта бўлиб, заифлашиб қолганларидан кейин ҳам намозда тик турган ҳолда Бақара сурасидан 200 оят ўқир эдилар. Буни ўқиш асносида умуман қимирламас, заррача ҳаракат қилмас эдилар”.
.... ~ Ибн Раҳб айтадилар:
_ “Ҳарамда Саврийни кўрдим. Шом намози ўқиб бўлингандан кейин намоз ўқиди, сажда қилди. Хуфтонга азон айтилгунича бошини саждадан кўтармади”.
.... ~ Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларида, у киши турган уйга ўт тушди. Шунда ташқаридагилар
_“Эй Расулуллоҳнинг набиралари, олов!” деб бақиришди. У зот бошларини кўтариб ҳам қўймадилар. Олов охири ўчди. У кишидан нега бундай қилганлари сўралганида
.... ~ "Мени охират олови сизлар айтган оловдан банд қилиб қўйди” деб жавоб бердилар.
.... ~ Али ибн Ҳусайн агар таҳорат қилсалар рангилари сарғаяр, агар намозга турсалар қўрқувдан қалтираб, даҳшатга тушар эдилар. У кишидан бунинг сабаби сўралганида,
_ "Кимнинг ҳузурида туришимни, кимга зорланиб, илтижо қилишимни биласизларми?!” деб жавоб бердилар.
.... ~ Мансур ибн Муътамирнинг қўшнисининг қизи отасидан сўради:
_ “Отажон, Мансур амакининг томларида турадиган катта ёғоч қаерга кетиб қолди?”
Шунда отаси:
.... ~ “Қизалоғим, ўша сен ёғоч деб айтаётган нарса, аслида, Мансур амакинг бўлади. Кечаси ўша ерда намоз ўқийди-да” деб жавоб берди.
.... ~ Яъқуб ибн Исҳоқ намоз ўқиётганда елкасидаги ридоси ўғирлаб кетилди. У киши буни сезмади. Яна жойига қайтариб олиб келинди. У Роббисининг ибодатига бутунлай ғарқ бўлгани учун буни ҳам сезмади.
.... ~ Исҳоқ ибн Иброҳим айтадилар:
__ "Мен намозда Саъид ибн Абдулазизнинг кўз ёши бўйрага тушишини эшитар эдим”.
.... ~ Муҳаддислардан бўлмиш Иброҳим ибн Маймун заргарлик билан шуғулланар эдилар. Болғаларини кўтарган пайтда азонни эшитиб қолсалар, ўша заҳоти болғани қўйиб, намозга чиқиб кетар эдилар.
.... ~ Адий ибн Ҳотим айтадилар: “Мусулмон бўлганимдан бери намозга иқомат айтилаётганда, доимо, таҳоратли ҳолда бўлдим”.
.... ~ Саъид ибн Мусайяб раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
_ "Қирк йил бир вақт намозни ҳам жамоатсиз ўқимадим."
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев