Предыдущая публикация
«Реал» ярим ҳимоячиси жиддий жароҳатдан аранг қутилиб қолди.
«Реал» клуби ярим ҳимоячиси Даниель Себальос Испания ва Италия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. Хабарларга кўра, футболчи бўйнини шикастлаб олган.
Себальос ўйиндан сўнг бош айланиши ва беҳузурликни ҳис қилган. Тиббий кўрикдан сўнг, унга Мадридга қайтишга рухсат берилган.
Ташҳисга кўра, Себальоснинг умуртқа поғонасида ҳеч қандай синиш белгилари йўқ, бироқ у бир неча кун бўйин фиксаторини тақиб юришга мажбур.
Manba uff.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев