Ertalab havo sovuq edi. Zokir
ismli bolakay mayda-chuyda
mollar bilan savdo qilar,
savdodan topgan foydasini
maktabi yo'lkirasiga, qog'oz-
qalamiga sarflar edi. Bugun
ertalabdan uning holi
qurigan,chunki qorni juda och
edi. O'ylanib -o'ylanib,biror
honadondan yegulik
so'ramoqchi bo'ldi. Taqillatgan
eshigidan yosh juvon chiqib
kelgach, non so'rashga uyalib,
bir piyola suv berishini iltimos
qildi. Ayol bolakayning
ochiqqanini sezdi va katta
piyolada to'ldirib sut olib chiqdi.
Zokir shoshilmay sutni
simirdi,so'ng qancha berishini
so'radi. Beka pul olmasligini
aytib : " Onamiz bizni xayrli
ishlar qilishga örgatgan", dedi.
Zokir :
" Unda men sizning haqqingizga
duo qilaman", deb quvonchi
ichiga sig'may ketdi. U ancha
tetiklashib qolgan edi.
Oradan ko'p yillar o'tdi. Zokir
ulg'ayib, do'xtir böldi. Bir kuni
uni og'ir kasalning ahvolini
ko'rish uchun Markaziy
kasalxonaga chaqirishdi. Do'xtir
Zokir uning qaysi qishloqdan
kelganini eshitiboq ko'rishga
shoshildi. Ko'ngli boshqacha bir
uchrashuvni his etayotgan edi. U
ayolni bir qarashdayoq tanidi.
Tekshiruvlardan so'ng uni
o'zining kasalxonasiga olib o'tdi
va jiddiy muolaja qila boshladi.
Nihoyat, kasallik ortga chekindi.
Ammo bemorni endi boshqa bir
xavf bezovta qilayotgan edi. U
dori-darmonlar va sarf-xarajatlar
uchun ketgan pulni qanday
to'layman,deb tashvish
chekayotgan edi.
Hamshira hamma hisob-kitobni
yozib, imzo qo'ydirish uchun
do'xtirning oldiga olib kirdi.
Zokir tölov qog'oziga qarab
turib, burchagiga nimadur yozdi
va qo'l qöydi.
Kampirga kasallik varaqasi va
boshqa hujjatlari qatorida to'lov
qog'ozi ham berildi. Unda katta
hajmdagi pul yozilgan edi.
"Mol-mulkimning hammasini
sotib beraman ekan-da", deya
iztirob o'tdi ichidan. Xudodan
madad tiladi. So'ng to'lovnoma
chetidagi yozuvga ko'zi tushdi.
Unda " 1 PIYOLA SUT HISOBIGA
TO'LAB QO'YILDI", deb yozilgan
edi. Kampirning ko'zi öngida
shoshilmasdan sut ichayotgan
bolakay gavdalandi.
Yonoqlaridan shuvillab yosh
oqdi.
"HAMD BO'LSIN SENGA, EY
ROBBIM ! SEN YAXSHILIKLARNI
ORTIG'I BILAN QAYTARUVCHI
ZOTSAN" , deb Yaratganga
shukrona aytdi.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
чақириб қолди, "қизалоғизни
овқатини едиришга
қарашворасизми?"
Мен бордим. Қизим Асмо
қўрқиб турарди. Уни ёнгда бир
коса тўла бўтқа турарди. Асмо
ақилли, хушли, эндигина 8 га
тўлган қиз. У бўтқани хуш
кўрмас эди.
"Асмо, асал қизим, шу бўтқадан
3-4 қошиқ еб олгин. Отанг учун.
Агар емасанг, ойинг мени
урушади."
"Хўп. 3-4 қошиқмас, хаммасини
еб қўяман. Фақат..." деди у
кўзидаги ёшлари билан. "Ада,
агарда хаммасини еб қўйсам,
нимани сўрасам хам рози
бўласизми?"
"Албатта, қизалоғим."
"Сўз берасизми?"
Мен қизимни қўлларини
ушладим. "Ойимга хам айтинг,
улар хам сўз берсинлар," деб
туриб олди қизим. Онаси рози
бўлди.
"Жоним қизим, фақат янги
компьютер олишни сўрамагин.
Отангда хозирча унчалик пул
йўқ. Хопми?"
"Йўқ, ада, қиммат нарса эмас".
Қийналиб бўлса хам қизим ўз
бўтқасини еб қўйди ва менга
қаради.
"Ада,мен сочимни қириб
ташламоқчим...ЕщёКитоб ўқиб ўтирганимда аёлим
чақириб қолди, "қизалоғизни
овқатини едиришга
қарашворасизми?"
Мен бордим. Қизим Асмо
қўрқиб турарди. Уни ёнгда бир
коса тўла бўтқа турарди. Асмо
ақилли, хушли, эндигина 8 га
тўлган қиз. У бўтқани хуш
кўрмас эди.
"Асмо, асал қизим, шу бўтқадан
3-4 қошиқ еб олгин. Отанг учун.
Агар емасанг, ойинг мени
урушади."
"Хўп. 3-4 қошиқмас, хаммасини
еб қўяман. Фақат..." деди у
кўзидаги ёшлари билан. "Ада,
агарда хаммасини еб қўйсам,
нимани сўрасам хам рози
бўласизми?"
"Албатта, қизалоғим."
"Сўз берасизми?"
Мен қизимни қўлларини
ушладим. "Ойимга хам айтинг,
улар хам сўз берсинлар," деб
туриб олди қизим. Онаси рози
бўлди.
"Жоним қизим, фақат янги
компьютер олишни сўрамагин.
Отангда хозирча унчалик пул
йўқ. Хопми?"
"Йўқ, ада, қиммат нарса эмас".
Қийналиб бўлса хам қизим ўз
бўтқасини еб қўйди ва менга
қаради.
"Ада,мен сочимни қириб
ташламоқчиман!"
"Хеч қанақа! бақирди онаси,
"кал бўласанми! Бўлиши
мумкин эмас!"
"Асмо қизим, бошқа нарсани
сўрийқол?"
"Йўқ ада. Бошқа хеч нарсани
хохламайман," деди қизим
қатъиян.
Мен уни ўз фикридан
қайтармоқчи бўлдим.
"Адажон сиз сўз бердингиз,
ўзингиз кўрдингиз, бир коса
бўтқани ейишим қанчалик
қийин бўлганлигини." деди
қизим кўз ёши билан.
"Асмо, сўраганинг
бажарилади."
Душанба куни, қизимни
мактабга обориб қўйдим. У
дарвозадан кириб борар экан,
бир кичкина қиз "Асмо, мени
кутиб тур!" дея қизимни
чақириб қолди. Мен у қизни
сочи умуман йўқлигига хайрон
қолдим. Балким, бу "мода"
бўлса керак, деб ўйладим.
"Кечирасиз, сизни қизингиз
хақийқатдан хам ажойиб
экан!" деди ёнимда турган аёл.
Ўша сочи йўқ қиз мени қизим. У
лейкемия билан касалланган,
шунинг учун сочлари
кимётерапия сабабли тўкилиб
кетди. У барча ўтроқлари
устидан кулишидан қўрқиб,
мактабга боришдан бош
тортди. Ўтган хафта Асмо уни
кўришга келди, ва қизимни
хафа бўлишига йўл
қўймаслигига сўз берди.
Қизингизни ўз сочларини мени
қизим учун олиб ташлашини
хаёлимга хам келтирмагандим!
Жаноб, сизга яратган Эгам
шундоқ доно, мехрибон қиздек
улкан неъмат ато қилибди."
Мен тўхтаб қолдим. Кейин,
йиғлаб юбордим.