Эр-хотин янги хонадонга кўчиб
ўтишди. Аёл эрталаб уйғониши
билан деразадан қўшни аёлни
кўрди. Қўшни аёл ювган
кирларини қуритиш учун
дорга
илаётганди. - Ювган
кийимларининг кирлигини
қаранг, - деди хотини эрига. -
Эр
газета ўқиётганди. - Балки
унинг
совуни яхши эмасдир, ёки кир
ювишни билмас. Унга ўргатиш
керак! Хар гал қўшни аёл
ювган
кирларини қуритиш учун
ёйганда, шундай бўларди. Хар
гал хотин ювилган
кийимларининг кирлигидан
ажабланарди. Лекин бир куни
эрталаб уйғониб, деразадан
қараган аёл таажубга тушди: -
Буни қаранг! Кирларининг
тозалигини-чи! Балки у кир
ювишни ўрганиб олгандир . . . -
Йўқ, ундай эмас, - деди эри. -
Шунчаки, бугун эрталаб сен
ухлаётганингда, мен ойнани
ювиб қўйдим . . .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев