ўйнаймиз!
Яна қор ёғаяпти.
Бутун борлиқни
оқликка буркаб
яна қор ёғаяпти.
Дов-
дарахтларнинг
шох-шаббалари
аллақачон
кумушранг қор
парчаларига
ўраниб олишган.
Энди улар
совуқдан
қўрқишмайди.
Қишин-ёзин ям-
яшил либосини
ечмайдиган
игнабарг
арчаларга оппоқ
ёпинчиқ бирам
ярашганки, кўриб,
кўз қувнайди.
Шаҳарнинг кўп
қаватли уйлари
ҳам оқ қалпоқ
кийди, сершовқин
кўчаларнинг
юзини ҳам муз
қоплади.
Истироҳат
боғидаги таниш
ўриндиқни ҳам
қор кўмиб
улгурган. Боғу
роғларни, қиру
адирлар,
далаларни, кенг
яйловлару баланд,
пурвиқор
тоғларнинг чўнг
елкаларини ҳам
қор босди.
Болаликда
ўқиганимиз, ўша,
эртакдаги қор
маликаси бизнинг
ўлкаларга ҳам
ташриф буюрганга
ўхшайди.
Кундузлар қисқа,
кечалар эса
узундан узун.
Ташқари совуқ,
изғирин
остонагача
бостириб киради.
Эшик очгани
қўймайди.
Иссиққина уйда,
дераза қаршисида
ўтириб олиб
майдалаб ёғаётган
қорга термуласиз.
Оппоқ қор нимаси
биландир
болаликка
ўхшайди, балки
беғуборлиги учун
шундайдир.
Деразанинг
тирқишидан
кираётган совуқ
ҳам сизга
ниманидир
эслатмоқчи
бўлгандек
уйқунгизни
қочиради. Бир
зумда сергак
тортасиз. Олис
йиллар
гавдаланади кўз
ўнгингизда. Ана,
болаликдаги
дўстларингиз. Сиз
ҳам улар билансиз.
Иссиққина
қўлқопингизни
кийиб олиб,
қорбобо ясаш
қандай яхши.
Кейин учта катта-
кичик
коптокчаларни
устма-уст
жойлаштириб
чиқасизлар.
Қорбобонинг кўзу
қоши, оғзи, бурни,
ҳатто челакдан
ясалган қалпоғи-ю,
қўлидаги
супургисигача
ўзига ярашган.
Кимдир чаққонлик
қилиб унинг
бўйнига шарфини
боғлаб қўйибди.
Совуққотиб
қолмасин
дегандир-да!
Совуқ бўлсаям,
қиш барибир
яхши-да, қорбўрон
ўйнайсиз, чана
учасиз. Айниқса,
қорни ғичирлатиб
юриш, сайр қилиш
мазза! Ёнингизда
кўнгилга яқин
одам бўлса,
унданам яхши. Қор
тингач ёлғиз сайр
қилиш ҳам
мароқли.
Пойингизда ҳали
қадам босилмаган
оппоқ гилам
тўшалган. Сиз эса
кетиб бораяпсиз.
Ён-атроф жим-жит.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
ғичирлайди. Қанча
кўп юрсангиз,
шунча яхши,
илдамлаб
бораверасиз.
Совуқ ортга
чекинади.
Хотиржам
тортасиз, руҳан
мадад оласиз.
Одатда бирорта
безовта хаёлдан,
ташвишли
ўйлардан
қутулишнинг
бундан яхши йўли
йўқ. Фақат,
шамоллаб қолмай
десангиз,
иссиққина
кийиниб олинг.
Йиллар ўтаверар
экан. Кечагина ёш
бола эдик. Фасллар
алмашди, биз ҳам
улғайдик. Энди
болаликнинг
беғам, беташвиш
кунлари ортда
қолди. Биримиз
ўқишга, биримиз
ишга шошиламиз.
Қорбобо ясаш,
қорбўрон ўйнаш
қаёқда дейсиз.
Кундалик
ташвишларга
кўмилиб қоламиз
кўпинча. Кимдир
«юринг, қорбўрон
ўйнаймиз!», деб
қолсаям, бирор
баҳона топамиз.
Тўғрироғи, бу
болалар ўйини
энди бизга ёқмай
қолган, ёғаётган
оппоқ қорнинг
завқидан кўра уч
кунлик совуғини
ўйлаймиз.
Болаликда,
ўсмирликда
завқимизни
тоширган,
шўхлигимизни
оширган оппоқ
қор энди бизни
узоқ ўйга
толдиради. Кўп
нарсаларни
ўйлайсиз. Шунча
кўп ўйланасизки,
қиш ўтиб
кетганини ҳам
сезмай қоласиз.
Кейин,...ЕщёФақат, қор
ғичирлайди. Қанча
кўп юрсангиз,
шунча яхши,
илдамлаб
бораверасиз.
Совуқ ортга
чекинади.
Хотиржам
тортасиз, руҳан
мадад оласиз.
Одатда бирорта
безовта хаёлдан,
ташвишли
ўйлардан
қутулишнинг
бундан яхши йўли
йўқ. Фақат,
шамоллаб қолмай
десангиз,
иссиққина
кийиниб олинг.
Йиллар ўтаверар
экан. Кечагина ёш
бола эдик. Фасллар
алмашди, биз ҳам
улғайдик. Энди
болаликнинг
беғам, беташвиш
кунлари ортда
қолди. Биримиз
ўқишга, биримиз
ишга шошиламиз.
Қорбобо ясаш,
қорбўрон ўйнаш
қаёқда дейсиз.
Кундалик
ташвишларга
кўмилиб қоламиз
кўпинча. Кимдир
«юринг, қорбўрон
ўйнаймиз!», деб
қолсаям, бирор
баҳона топамиз.
Тўғрироғи, бу
болалар ўйини
энди бизга ёқмай
қолган, ёғаётган
оппоқ қорнинг
завқидан кўра уч
кунлик совуғини
ўйлаймиз.
Болаликда,
ўсмирликда
завқимизни
тоширган,
шўхлигимизни
оширган оппоқ
қор энди бизни
узоқ ўйга
толдиради. Кўп
нарсаларни
ўйлайсиз. Шунча
кўп ўйланасизки,
қиш ўтиб
кетганини ҳам
сезмай қоласиз.
Кейин, кунлар
жуда исиб
кетганда қишни
соғиниб «шу йил
қишда бир
қорбўрон
ўйнашгаям вақт
топмабман», деб
қўясиз. На
иссиғига, на
совуғига кўнади
одамзод.
Набирамнинг
қўллари
совуққотиб
қолмасин, деб
қўлқоп тўқиб
берди онангиз. Она
барибир она-да!
Ҳаёт қизиқ экан,
онангиз болаликда
сизга берган
меҳрни энди
фарзандингизга
илинасиз.
Онаизорингиз ҳам
ўригидан данаги
ширин, деб бор
меҳрини
дилбандингизга
илинади.
Яхшиямки, улар
бор, ҳалиям
болаликдагидек
эркасиз.
Онажонингиз
«менгачи?» деб
эркаланишингизни
билиб, сизга
пайпоқ тўқиб
қўйган экан.
Болалигингиздан
«Оёғингни,
бошингни иссиқ
тут, болам»,
дердилар. Ҳалиям
ўша-ўша,
ўзгармаганлар,
ўзгармайдилар
ҳам. Оналар
ҳамиша шундай,
меҳрибон.
Уларнинг меҳри
қуёшнинг
тафтидек иссиқ.
Ташқарида қор
ёғаяпти. Кеча куни
бўйи капалакқор
учқунлаб
турганди. Шомга
яқин қор
қалинлашди.
Лайлакқор ёға
бошлади. Қори
куралмаган
ерларни тизза
бўйи қор қоплаган.
Яна қор ёғаяпти.
Ниманидир излаб
қўшни хонага
ўтдим. Дераза
ойнасига кимдир
эринмай расм
солиб кетибди. Ҳар
бир гули нафис,
жилвакор,
шохчаларининг
бири иккинчисига
ўхшамайди. Балки,
январнинг совуқ
изғиринлари
шўхлик қилиб
деразанинг
тирқишидан
хонага киришгану
ойнага гул
солишган. Бири-
биридан ўтаман,
дейишганми,
деразанинг ҳамма
кўзида бир санъат
асари яратишган.
Яна қор ёғаяпти.
Ўйнаб-учиб ерга
тушаяпти қор
учқунлари.
Ташқари совуқ
бўлишига қарамай,
ён-атроф жудаям
чиройли. Нима
бўлгандам қиш
қишлигини
қилгани, фасллар
ўз ўрнида келгани
яхши. Она заминни
обиҳаётга
тўйинтираётган
оппоқ қорлар ҳам
аслида ризқу
рўзимизга барака
киритадиган бир
илоҳий неъматдир.
Айтишларича, қиш
чилласи билан ёз
чилласида
боғлиқлик бор
экан. Қиш чилласи
қанча совуқ келса,
ёзги чиллада
шунчалик иссиқ
бўлармиш.
Ҳадемай кунлар
илиб қолади.
Кўкламнинг
кўркам кунлари
остонада эшик
қоқиб турибди.
Ана, жилмайиб
қуёш чиқаяпти.
Ишқилиб кеча
қўшни болалар
ясаган қорбобо
эриб кетмасин