Нодира Шавкат билан кўшнисини туйи куни танишади. Шавкат санъаткор, оилавий тўйга боришади. Акаси қўшикчи, укаси доирада, Шавкат эса гармонда. Тўйда Шавкат кўзини Нодирадан хеч узмади.
Нодира қўхликкина, қошлари камон, кўзлари чарос, қадди-қомати келишган, яноқлари олмадай қизарган, кўрган йигитни хаёлини ўғирлайдиган чиройли, латофатли қиз. Кулганида бирам очилиб кетадики, дур каби терилган тишлари бир хуснига ўн чандон хусн қўшади.
Ўша куни Шавкат Нодира билан қандай гаплашсам,- деб ўйлайди. Тўй тугагандан кейин Таваккал деб Нодирани ёнига келади.
—Ассалому-алайкум! Танишсак бўладими яхши қиз.
—Ва-алайкум ассалом! Нега?
—Билмасам, сиз билан танишгим келди.
—Узр, мени эса танишгим келмади. Яхши қолинг
—Тўхтанг. Очиғи сизни ёқтириб қолдим.
—Шунақа денг.
—Ха шунақа. Севиб қолдим десам хам бўлади.
—Демак ёқтириб қолиш бахона эканда. Нима сиз мени ахмоққа ўхшатябсизми. Севиб қолиш осон экан-да сизнингча?
—Йук, сиз мени хато тушундингиз. Рост айтаябман.
—Менга қаранг яхши йигит. Обрўйингиз борида бу сафсатангизни йиғиштиринг.
—Хеч бўлмаганда исмингизни айтинг. Нима севиш гунохми ёки айбми?
—Хар тўйда бир қизга севги изхор қиласизми?
—Яхши қиз, агар сизни ёқтириб қолмаганимда олдингизда турмасдим. Тўй бошлангандан бери бутун ўйи хаёлимни уғирлаб, мени қалбимга ишқ оловини солган, сиз бўлгандан кейин , сизга севги изхор қиламан-да. Бошка тўйда мани ҳали бундай ақли-ҳаёлимни ўғирлаган қиизни учратмадим.
Нодира хали энди 17-ёшни қаршилаган қиз эмасми. Бу гаплар уни эсанкиратиб қўйди. Балки ростдан ҳам севиб қолгандир. Ўзиям чакки эмас. Келишган чиройли йигит экан,- деб хаёлидан ўтказди.
—Нега жим бўлиб қолдингиз?
—Танишсамми, йўқми деб ўйланиб қолдимда,- деди Нодира бироз нозланиб.
—Ҳа, кўп ўйланасизми?
—Балки бир кун, бир хафта , ўн кун,- дея Шавкатни кўзларига боқди .Нигоҳлар тўқнашди. Тўқнашди-ю Нодиранинг қалби алланечук бўлиб кетди. Кўзларини олиб қочди, юзлари уятдан лов-лов ёнди.
Бир муддат ўтиб, исмим Нодира деди-ю орқасига қарамай чопқиллаб югурганича уйи томон кетди. Шавкат Нодиранинг орқасидан энтикиб, мамнун жилмайиб қолди.
Шавкат Нодирани кўриш иштиёқида тез-тез Нодирани кўчасига келар. Нодирани соатларча кутар. Нодира хам Шафкатга бефарк эмас. Нодира онасига, дугонамникига деб уйдан чиқар. Шавкат билан учрашарди. Булар бир неча ой учрашиб юришди.
Бир куни Шавкат Нодирани қариндоши ҳамда яқин дўстиси Анварни туғилган кунига таклиф қилади. Нодира онасига ёлғон гапириб ўша куни туғилган кунга боради. (Шахарга холамникига бораман деб айтади. 1994-йил . Нодира қишлоқда яшагани учун уйида телефон йўқ. Онаси телефон қилиб тайинлай деса. Шахарга шахарлараро қатнайдиган поездда 15 дақиқада борилади) Шавкат Нодира жуда хурсанд бахтли эдилар. Туғилган кунда рақсга тушушди, сухбат қилишди, еб ичишди. Шафкат бироз ичди кайфда. Нодирага эса, мен ичмайман дейишига қарамай шампанский ичирди.Ҳамма меҳмонлар тарқалишди. Жуда кеч бўлди. Нодира бу аҳволдям уйига боролмасди. Шавкат Нодирани қолишга мажбурлади. Дўсти Анвар Нодирага алоҳида хона тайёрлатди. Шавкат Нодирага бироз сухбатлашиб ўтирайлик. Кейин ухлайсан. Биз Анвар билан ён хонада бирга ётамиз. Хусни жамолингга туяй. Багримга босиб бироз эркалай, сени жонимдан ортиқ кўраман,- деб хонада Нодира билан ёлгиз қолди. Нодирани сочларини силаб, ҳидлаб, ўзига тортиб бағрига маҳкам босди. Нодира хам уни бағрида ўзини бутунлай унитиб, ишқдан маст бўлганди. Бу икки ёш ўша куни ўзлари хохламаган ҳолда билиб-билмай гунохга ботишди. Нодира нима қилиб қўйганини, афсус кейин тушунди. (Давоми бор)
Давомини укиш учун ссылкани босин http://ok.ru/group/53449130442936
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев